Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА ВА ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ УЧУН ҚУРИБ БИТКАЗИЛГАН ХИЗМАТ УЙЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-12-27 20:42:49    257

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров вилоятимиздаги ДХХ чегара қўриқлаш ҳарбий қисмларининг Фарғона тумани Қўрғонтепа МФЙ ҳудудидаги ҳамда Қувасой шаҳар Лашкар МФЙ ҳудудидаги чегара қўриқлаш ҳарбий бўлинмаларида қуриб битказилган янги кўп қаватли уй-жойларни фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Фарғона туманида умумий қиймати 24,88 миллиард сўм бўлган қурилиш-бунёдкорлик ишлари натижасида 3 қаватли маъмурий бино ҳамда 16 хонадонли иккита турар-жой, болалар спорт ва ўйин майдончалари барпо этилди, ҳудуд ободонлаштирилди.

Қувасой шаҳрида эса 8,31 миллиард сўм маблағ ҳисобига 5 қаватли 48 хонадонли турар-жой қуриб битказилди, бўлинма ҳудуди кўкаламзорлаштирилди.

Янги хизмат уйларини чегарачиларга топшириш тадбирларида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров йиғилганларни кириб келаётган янги йил билан қутлаб, 2023 йил юртимизга қутлуғ, баракотли йил бўлишига, чегараларимизда ҳамиша тинчлик, хотиржамлик ҳукм суришига тилак билдирди.

Президентимиз томонидан бошланган ислоҳотларнинг илк кунлариданоқ Ўзбекистонда ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган энг муҳим ва устувор йўналишлар белгилаб олинганига, ҳарбийларни уй-жой билан таъминлаш, оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш устувор йўналишлардан бири бўлиб келаётганига эътибор қаратган Хайрулло Бозоров, бугун фойдаланишга топширилган янги хонадонлар, чегарачиларимизни руҳини кўтариб, кучига куч қўшишини, ўз хизмат вазифаларини хотиржам, кўнгиллари тўқ бўлиб бажаришларида, янада садоқат ва ватанпарварлик ҳисси билан жонажон Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашларида муҳим омил бўлишини қайд этди.

Тадбирларда ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм бўлинмаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга янги хизмат уйлари калитлари, шунингдек, оилаларига совғалар топширилди.

Рамзий ленталар қирқилиб, йиғилганлар хонадонларда яратилган шароитлар билан танишдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram