Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА КЎП ҚАВАТЛИ ЗАМОНАВИЙ ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА

×

 2022-12-27 21:14:20    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қувасой шаҳрининг Пакана МФЙ ҳудудида барпо этилаётган 10 та 5 ва 7 қаватли турар-жойлар қурилиши ишларининг бориши билан танишди.

Жами 310 та хонадондан иборат, 2 та 7 қаватли ҳамда 8 та 5 қаватли турар-жойлар қурилиши жадаллик билан давом этмоқда, дастлабки хонадонларда пардозлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Пакана МФЙ ҳудудининг вилоят марказига туташ жойлашуви, коммунал таъминот яхши йўлга қўйилгани сабабли қурилаётган уйларга Фарғона шаҳрида яшаб фаолият олиб бораётган фуқаролардан ҳам талаб юқори эканлиги маълум қилинди.

Вилоят ҳокими қурилиш ташкилотлари раҳбарлари ҳамда шаҳар масъуллари иштирокида ўтказилган мулоқотда қурилиш ишларини сифатли якунлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда болалар ва спорт майдончалари барпо этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Бир йил олдин, 2021 йил ноябрь ойида Қувасой шаҳридаги ўрганишлари пайтида вилоят ҳокими шаҳарда қурилиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини қониқарсиз деб баҳолаганди. Ўтган давр ичида Қувасой шаҳрида аҳоли учун кўп қаватли уй-жойлар қурилишини самарали ташкил этиш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram