Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КЕЛГУСИ ЙИЛДА ФАРҒОНАДА ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ

×

 2022-12-27 22:44:09    353

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирокида Фарғона вилоятида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ва шаҳар-туманлар секторлари раҳбарлари, таълим соҳаси мутасаддилари, мактаб директорлари ва ўринбосарлари иштирок этдилар.

Видеоалоқа орқали шаҳар ва туманлар студиялари ҳам уланган учрашувда Президентимизнинг 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар, таълим тизимида жорий йилда вилоятимизда эришилган ютуқлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, келгуси йил режалари атрофлича таҳлил қилинди.

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да вилоят таълим тизимида мутлақо янгича иш ташкил этилиши, миллий анъана ва қадриятларимизга асосланиб ҳамда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда, самарадорлик ва натижадорликни янги босқичга олиб чиқиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Бунинг учун энг аввало ҳудудларда мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгаши раҳбари сифатида шаҳар ва туманлар ҳокимларининг, шунингдек, мактаб директорлари, ўқитувчилар, ота-оналарнинг масъулияти таъсирчан чоралар орқали янада оширилиши қайд этилди.

Тадбирда вилоят раҳбари сифатли таълимни таъминлашда дунёда ўзига хос ўринга эга Япония таълим тизимининг ўзига хосликлари ҳақида алоҳида тўхталди. Ушбу мамлакатга ташриф доирасидаги ўрганишлардан келиб чиқиб, Японияда мактаблар фаолияти, ўқитувчиларга яратилган шароитлар, уларнинг масъулияти, ўқув жараёнларини ташкил этиш масалалари, ўқувчилар билан ишлаш, мактаб ва ота-оналар муносабатлари ҳақида қиёсий-таҳлилий фикрларини баён қилди.

Қишки таътил давомида таълим муассасаларини мавсумга тайёргарлигини яна бир бор ўрганиш, биноларни таъмирлаш, иситиш тизими билан боғлиқ аниқланган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан шаҳар ва туманлар ҳокимларига кўрсатма берилди.

Мактабларнинг моддий-техник базасини хатловдан ўтказиш, спорт инвентарлари, мусиқа асбоблари, компьютерлар ҳамда проекторлар билан етарлича таъминлаш, спорт майдонлари ҳамда залларини белгиланган талабларга мос ҳолга келтириш, мактабда оммавий спорт тадбирларини кўпайтириш бўйича кенг кўламли иш ташкил этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Таълим тизимида фаолият олиб бораётган мактаб директорларининг узоқ йиллик педагогик тажрибага эга, малака тоифасига эга ўқитувчилар орасидан тайинланиши лозимлиги қатъий белгиланди.

Вилоят халқ таълими тизими мутасаддиларига вилоят мактабларида олий, биринчи ва иккинчи тоифали ўқитувчилар сонини сезиларли ошириш бўйича тизимли иш ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Умумтаълим мактабларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар профилактикасини таъминлашда, мактаб ўқувчилари томонидан ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари содир этилишининг олдини олишда мутасаддиларнинг масъулияти яна бир бор қайд этилиб, бу борада ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир якунида халқ таълими соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ фарғоналик педагогларга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари ва вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари, эсдалик совғалари топширилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram