Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 206 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШЛОҚДА ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИНИНГ ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 78,3 МИЛЛИАРД СЎМ БЎЛГАН ЁҒ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ЯНГИ КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2022-12-28 15:50:57    308

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ туманидаги Expo Kollor Prin Teks пахта-тўқимачилик кластерининг янги қуриб битказилган ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи янги корхонаси тантанали тадбир билан очилиб, иш бошлади. Очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда пахта-тўқимачилик кластерлари тизими жорий этилгани натижасида, «Пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотгача» бўлган занжирни қамраб олган йирик ишлаб чиқариш мажмуалари шаклланаётганини қайд этган вилоят ҳокими, аҳоли бандлиги ва даромадларини янада оширишда бу муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Expo Kollor Prin Teks пахта-тўқимачилик кластерининг ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ушбу корхонаси, янги қувватларни ишга тушириш, ип-йигирув, матони тўқиш ва бўяш, тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, чигитни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби йўналишларда Президентимиз томонларидан кластерларга юклатилган вазифаларнинг яна бир амалий ижроси эканига эътибор қаратган вилоят раҳбари, “Бугун иш бошлаётган корхонада 280 та доимий иш ўрни яратилаётгани, бу – 280 та хонадон доимий даромад манбаига эга бўлди дегани. Бугунги олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади ҳам одамларимизни муносиб иш ўрни ва шунга яраша иш ҳақи билан таъминлашдан иборат”, деди.

Лойиҳа қиймати 78,3 миллиард сўм бўлган корхона, таъсисчиларнинг 38 миллиард сўм маблағи ҳамда Микрокредитбанкнинг 3,7 миллион доллар кредити ҳисобига ташкил этилди. Йиллик ёғ ишлаб чиқариш қуввати 15 минг тоннани ташкил этиб, қайта ишланган чигитдан, шунингдек, кунгабоқар ва бошқа мойли экинлардан рафинадланган ёғ, кунжара ва шулха маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Бир йилда корхонада 225 миллиард сўмлик ёғ ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Корхона иш бошлаши билан уч сменада 280 та доимий иш ўрни яратилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram