Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН, САВДО-ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ ХИТОЙДА ЎТКАЗИЛГАН БИЗНЕС-ФОРУМДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

×

 2023-01-11 09:37:34    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, Хитой Халқ Республикасининг Шэньси провинцияси Вэйнань шаҳрида “Бир макон, бир йўл” халқаро ҳамкорлик ташаббуси доирасида бизнес-форум ва ярмарка бўлиб ўтди. 

Вэйнань шаҳри маъмурияти ҳамда шаҳар савдо департаменти томонидан ташкил этилган ушбу йирик тадбирда Хитой, Россия, Япония, Покистон, Мексика каби 12 та мамлакатдан элчилар, ҳудудлар бошқарув органлари раҳбарлари, йирик бизнес вакилларидан иборат 4000 нафардан зиёд иштирокчи офлайн ва онлайн шаклда қатнашдилар.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев томонидан вилоятнинг инвестицион, савдо-иқтисодий салоҳияти юзасидан онлайн тақдимот ўтказилди.

Форум доирасида барча иштирокчилар томонидан имзоланган жами ҳужжатлар сони 13 та бўлган бўлса, буларнинг энг асосийси аҳолиси қарийб 5 млн. кишидан зиёд Вейнань шаҳри халқ ҳукумати ҳамда вилоятимизнинг Қува тумани ҳокимлиги ўртасида онлайн тарзда имзоланган ўзаро инвестициявий, савдо-иқтисодий ҳамкорлик юзасидан Англашув меморандуми бўлди. 

Жорий йил июнь ойида 200 нафарга яқин тадбиркордан иборат Хитой делегациясининг Фарғона шаҳрига ташрифи кутилмоқда. Ташриф давомида Фарғона-Хитой бизнес-форуми ташкил этилиши режалаштирилмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram