Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ФАХРИЙЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2023-01-14 20:18:02    255

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Фарғона туманида яшовчи Турсунбек ота Исанбеков ҳамда Фарғона шаҳрида яшовчи Татьяна Усманова хонадонларида бўлишиб, фахрийларни ва уларнинг оила аъзоларини бугунги байрам билан табрикладилар.

Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган Турсунбек ота Исанбеков Фарғона тумани Хонқиз қишлоғида яшайди. Вилоят ҳокими билан бўлган суҳбатда отахон уруш даврида бошидан ўтказган синовлар, қийинчиликлар, кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида сўзлаб берди.

Турсунбек ота 1944 йил 19 ёшида урушга кетиб, 1950 йилда қайтган. Сўнг колхозда бригадерлик қилди. Турмуш ўртоғи Хабибахон ая билан 3 ўғил, 5 қизни тарбиялаб уйли-жойли қилди. Ҳозирда невара-ю эваралар қуршовида умргузаронлик қилмоқда. Отахон уруш даврини ёдга олар экан, бугунги замон ёшлари ундай қаро кунларни кўрмасликларини, юртга тинчлик тилаб дуо қилди.

Фарғона шаҳрида яшовчи 101 ёшни қаршилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Татьяна Усмонова ҳам вилоят раҳбарларини очиқ чеҳра билан кутиб олди. Онахон ўз кўнгил кечинмалари билан ўртоқлашаркан, кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканини қайта-қайта таъкидлади.

Турсунбек ота ва Татьяна онахон, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини такрор такрор таъкидладилар, Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор қилдилар.

Фахрийларга байрам совғалари топширилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram