Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА 2022 ЙИЛДА ЖАМИ 957,4 МЛН. ДОЛЛАР МИҚДОРИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ЖАЛБ ЭТИЛДИ

×

 2023-01-23 20:03:58    332

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йил якунига кўра, Фарғона вилоятида йил давомида ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 957,4 млн. долларни ташкил этиб, 2021 йилги кўрсаткичга (512,3 млн. доллар) нисбатан ўсиш 445 млн. долларга ёки 187 фоизга тенг бўлди.

2022 йил давомида вилоят иқтисодиётига инвестициялар киритиш бўйича Хитой (375,1 млн. доллар), Россия Федерацияси (190,3 млн. доллар), Швейцария (83,8 млн. доллар), Жанубий Корея (78,8 млн. доллар), Германия (65,4 млн. доллар), Сингапур (32,5 млн. доллар) ва Туркия (30,3 млн. доллар) давлатлари етакчилик қилди, Фарғонага инвестиция киритган мамлакатларнинг умумий сони 30 тага етди.

2022 йилда саноат, фармацевтика, таълим, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳалари инвесторлар учун энг жозибадор бўлиб қолди. IT ва инновацион технологиялар соҳалари ҳам яхши ўсиш динамикасини кўрсатди.

2022 йилда Standard & Poor's халқаро рейтинг агентлиги (S&P Global Ratings) томонидан вилоят бюджетининг юқори кўрсаткичлари ҳамда тижорий қарздорликнинг мавжуд эмаслиги алоҳида эътироф этилиб, Фарғона вилоятига B+ даражасидаги “Барқарор” прогнозли кредит рейтингини берилгани ҳам хорижий сармоядорлар учун вилоятимизнинг инвестицион жозибадорлигини янада оширди.

Хорижий инвесторлар ва тадбиркорларга яратиб берилаётган бир қатор қулай шарт-шароитлар натижасида вилоятда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона сони бугунги кунга келиб 596 тага етказилди. 2020 йилга нисбатан ушбу корхоналар сони 188 тага кўпайишига эришилди.

Фарғона вилоятида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Хитой Халқ Республикаси 145 та корхона ҳисобига етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Россия билан 142 та, Туркия давлати билан 69 та Корея Республикаси билан 44 та, Қирғизистон билан 41 та, ва Эрон Ислом Республикаси сармояси иштирокида 15 та корхона фаолият олиб бормоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram