Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК 3 НАФАР БОКСЧИ БОКС БЎЙИЧА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ ФИНАЛЛАРИДА ОЛТИН МЕДАЛЬ УЧУН РИНГГА ЧИҚАДИ

×

 2023-01-25 12:05:10    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ушбу қитъа чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган Фарғона вилояти вакилларидан 3 нафари мусобақанинг финалларига йўлланмани қўлга киритдилар.

48 кг вазндаги баҳсларда чорак финалда хитойлик Гоу Гуаншуайни, ярим финалда филиппинлик Лестер Дуренсни 5:0 ҳисобидаги ишончли ғалабалар билан енгган Шодиёр Мелиқўзиев, олтин медаль учун финалда ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони, қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга қарши рингга чиқади.

Вилоятимизнинг яна бир вакили, 71 кг вазнли Нурислом Исмоилов чорак финалда камбоджалик боксчи Хун Кимханни 1-раунддаёқ мағлубиятга учратган бўлса, ярим финалда қирғизистонлик Нурадин Рустамбек Уулу устидан 5:0 ҳисобида зафар қучди. Нурислом финалда қозоғистонлик яна бир кучли боксчи, ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Сабиржан Аккаликовга қарши жанг қилади.

66 кг вазнда иштирок этаётган Навбаҳор Ҳамидова ярим финалда қозоғистонлик Анкар Ичшановани 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга юксалди. Бугун олтин медаль учун баҳсда Навбаҳор Ҳамидова Мўғулистон вакиласи Цецегдари Мягмарсуренга қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати йигитлар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 11 та вазн тоифасида ўтказилмоқда. Баҳсларда умумий ҳисобда 149 нафар боксчи иштирок этмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram