Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК, ҲУНАРМАНДЧИЛИК “ПИЁЗЧИЛИК” МАҲАЛЛАСИНИНГ “ЎСИШ НУҚТАСИ” СИФАТИДА БЕЛГИЛАНГАН

×

 2023-01-30 11:33:22    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманининг “Пиёзчилик” маҳалласида оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” сифатида белгиланган бўлиб, бугунги кунда ҳудудда аҳоли, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш ва бунинг самараси сифатида камбағалликни тугатишга катта эътибор қаратилмоқда.

2022 йил маҳаллада ҳунармандчилик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги 50 нафарга яқин ҳунарманд оилаларга 650 миллион сўмга яқин имтиёзли кредит ажратилди. Натижада 150 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Айни пайтда маҳаллада 200 дан кўпроқ оилаларда хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, 30 нафар хотин-қизлар ўз тадбиркорлиги орқали маҳалладошлари учун доимий даромад манбаига эга бўлган иш ўринлари яратишга эришмоқда.

Нозимахон Ёқубова қўли гул чевар. Ҳозирда 10 нафар маҳалладошни ёнига олиб, миллий услуб, дизайн асосида эркаклар ва аёллар кийимларини тикади.

- Ҳар ойда ўртача 5000 жуфт пойабзал тайёрлаб, ички бозорга етказиб берамиз, - дея суҳбатимизни давом эттиради оилавий тадбиркор Муқаддас Солиева. – Оиламизнинг йиллик даромади ўртача 120 миллион сўмни ташкил этади. Косибчилик йўналишида 10 нафар маҳалламиз хотин-қизларини иш билан таъминлаганман.

Давлатимиз раҳбарининг 25 январь кунги йиғилишида устувор вазифа сифатида белгиланганидек, эндиликда маҳалладаги ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспортини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Шу тариқа камбағалликдан чиқариш борасида ҳар бир оилага алоҳида дастурлар тузилади. Бандлик дастури ишлаб чиқилиб, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш чоралари кўрилади.

Тошлоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram