Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА МАСОФАДАН АВТОМАТИК БОШҚАРУВГА ЭГА, ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР, ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗ ҚОЗОНХОНАЛАР ДХШ АСОСИДА ОММАЛАШТИРИЛАДИ

×

 2023-02-07 19:12:19    285

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида Машъал МФЙда иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш, ресурсларни тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Манзилдаги “Фаробий” қозонхонасига Польшанинг Protech заводи билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган, Фарғона шаҳридаги Alter heating technologies корхонасининг 0,7 мегаватт қувватдаги қозони синов тариқасида ўрнатилган бўлиб, ушбу қозоннинг бошқа шу турдаги иссиқлик қозонларидан асосий фарқи қаттиқ ёқилғида ишловчи энергия тежамкорлиги, масофадан автоматик бошқарувга эгалиги ҳамда экологик жиҳатдан хавфсизлигидир.

Мутасаддилар ҳудуддаги 34 та кўп қаватли уйлар учун ҳам келгусида 4 дона 0,9 мегаваттли энерго тежамкор қозонларни ўрнатиш кўзда тутилгани ҳақида маълумот бердилар.

Шунингдек, Қўқон шаҳридаги Навоий мавзесида жойлашган мавжуд локал қозонхоналарни ҳам замонавий қозонларга алмаштириш орқали аҳолини сифатли иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича лойиҳа амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Вилоят раҳбари ижтимоий соҳа объектларидаги самарасиз, кўп энергия сарфловчи иссиқлик қозонларини босқичма босқич давлат-хусусий шериклик асосида замонавий энергия тежамкор қозонларга аламаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram