Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 582 ЙИЛЛИГИ КЎТАРИНКИЛИК БИЛАН НИШОНЛАНМОҚДА

×

 2023-02-09 12:24:49    358

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, адабиётшунос олимлар, зиёлилар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Вилоят раҳбари йиғилганларни ҳазрат Навоий таваллуди байрами билан қутлаб, улуғ бобокалонимиз хотираларини абадийлаштириш, у киши қолдирган адабий, илмий меросни ўрганиш, бутун дунёга тарғиб қилиш юзасидан давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан катта ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Дунёда таҳликали вазият кузатилаётган, маънавий хуружлар ортаётган бир пайтда Алишер Навоий каби аждодларимиз қолдирган улкан хазинани ўрганиш, ёшлар онгу шурига сингдириш, асарларида айтилганидек, халқ дарди билан яшаш, ақл-идрок билан, бирлашиб билимларни амалиётда қўллаш орқали кўзланган эзгу мақсадларга эришиш мумкинлиги қайд этилди.

Нафақат туғилган кунларда, балки доимо ёд этиб бориш мақсадида Навоий ҳайкали жойлашган хиёбонда қулай шарт-шароитлар яратилиши маълум қилинди.

“Бунақанги кўкаламзор, салқин жойда Навоий ҳайкали пойи атрофида Навоий кунлари, Навоий ғазалларига битилган қўшиқлар тадбири, шеърхонликлар ўтказиш керак. Бу ер доимо ёшлар билан, одамлар билан гавжум бўлиши керак”, - деди вилоят раҳбари.

Бир-икки ҳафта тайёргарликдан сўнг хиёбон янада кўкаламзорлаштирилиб, ўриндиқлар кўпайтирилиб, Wi-fi зона ташкил этилиши, QR-кодлар орқали Навоий ҳақидаги маълумотларни, барча асарларни ўқиш имконияти яратилиши маълум қилинди.

Тадбирда Фарғона давлат университети ўқитувчилари, филология фанлари доктори Қаҳҳор Йўлчиев, фан номзоди Рустам Умрзақов, Навоий номидаги давлат стипендияси совридори Гўзал Охуновалар ҳам Навоий асарлари, унинг давлат арбоби сифатида тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтдилар. Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчилари томонидан Алишер Навоий ғазалларидан намуналар, шеърлар ўқилди. Шоирга эҳтиром тадбири сўнггида йиғилганлар Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram