Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ПОЙАБЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ КЕНГАЙМОҚДА

×

 2023-02-09 19:46:05    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Марғилон шаҳридаги “Наврўз”, “Янги обод”, “Надирмат” МФЙларда бўлиб, ҳудуддаги янги лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди.

Дастлаб шаҳарнинг “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги “Матонат Файз барака” хусусий корхонасининг аёллар ва болалар пойабзал ишлаб чиқаришга мосланган, лойиҳа қиймати 5 млрд. сўмга тенг бўлган 3 қаватли бино кўздан кечирилди.

Тадбиркор Воҳиджон Мирзаев жорий йил 1-чорак якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилаётган корхонада 20 хил турдаги 500-600 минг жуфт мавсумий пойабзаллар ишлаб чиқарилиши ҳисобига йиллик 1,5 млрд. сўм даромад олиниши режа қилинганини маълум қилди. Корхона ишга тушгач 300 нафар маҳаллий аҳоли иш билан банд қилинади.

Вилоят ҳокими билан суҳбатда бўлган тадбиркор бинони электрлаштиришда қуёш панелларидан ҳам фойдаланиш кўзда тутилганини айтиб ўтди. Шунингдек, табиий газ ва сув масаласи бўйича юзага келаётган камчиликларни бартараф этишга кўмак сўради. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатига эътибор қаратиш лозимлигини қайд этган вилоят ҳокими, тадбиркор ўртага ташлаган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар юклади.

Шундан сўнг “Наврўз” МФЙ ҳудудида “Ҳамдамов Тохир Баходирович” хусусий корхонаси томонидан махсус пойабзал ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси билан танишилди. 3 млрд. сўм маблағ ҳисобига қад ростлаётган бинони ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун алоҳида жой сифатида ташкил қилинаётганлиги ва Наврўз байрами арафасида ишга туширилиши маълум қилинди.

Корхонада малакали мутахассислар фаолият олиб бораётгани ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати юқори эканлигидан келиб чиқиб, Россия ҳамда Қозоғистон брендлари ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жойлаштириш бўйича таклиф билан чиқишаётгани маълум қилинди. Ҳар доим маҳсулот чиқаришдан олдин бозорини топиш, жаҳон брендларини юртимизга олиб келиш зарурлигини қайд этган вилоят ҳокими, бу ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ҳар томонлама кўмак берилишини билдирди.

Кейинги манзилда “Янги обод” МФЙ ҳудудида жойлашган “Abdulatif Shoes” МЧЖ томонидан амалга оширилган яна бир пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳаси кўздан кечирилди. Лойиҳага 1 млрд. сўм қўшимча инвестиция киритилиши ҳисобига 60 та янги иш ўринларини яратилиши режалаштирилган. Корхонада аёллар, эркаклар ва болалар пойабзаллари ишлаб чиқарилади.

Хитой, Туркиядан технологиялар олиб келинган. Маҳаллийлаштириш чоралари кўрилмоқда. Қирғизистон, Тожикистон, Россияга экспорт амалга оширилмоқда.

Шу куни “Надирмат” МФЙда “Blessed Shoes” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган пойабзал ишлаб чиқариш жараёнлари билан ҳам танишилди. Тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 5 млрд. сўмлик лойиҳа жорий йил сентябрь ойида тўлиқ амалга ошса 50 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram