Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ МАРҒИЛОН ШАҲРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2023-02-09 20:52:14    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан биргаликда бугун Марғилон шаҳрида бўлиб, амалга оширилаётган янги ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

“Янги обод” МФЙ ҳудудидаги “Бегимхон” МЧЖ томонидан “Daily” маркаси остида ичимлик суви ишлаб чиқариш корхонасида ҳозирда 20 нафарга яқин доимий иш ўринлари яратилган.

Тадбиркор Иқболжон Мамажонов вилоят ҳокимига жорий йилнинг ёз ойларида тўлиқ ишга туширилиши режа қилинган 250 минг долларлик лойиҳа ҳақида маълумот берди. Ушбу лойиҳа натижасида яна 25 та қўшимча иш ўринлари яратилиши режа қилинган. Айни кунда Хитой давлатидан дастгоҳлар келтирилмоқда.

Шаҳарнинг “Янги обод” МФЙ ҳудудида “Айнур Универсал Полимер” МЧЖ томонидан сантехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Тадбиркор Авазбек Ортиқов ташаббуси билан ишга туширилган лойиҳа учун 1 млрд. сўм маблағ сарф қилинган бўлиб, йиллик 35 турдаги 10 минг донадан зиёд маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Маҳсулотлар Туркия технологиялари асосида тайёрланмоқда. Февраль ойи охирига якунланиши режалаштирилаётган лойиҳа тўлиқ ишга туширилиши натижасида 15 та янги иш ўринлари яратилади.

Корхона билан танишиш жараёнида муассисларнинг электр таъминотини яхшилаш масаласида қилган мурожаати вилоят ҳудудий электр тармоқлари раҳбари томонидан тегишли тартибда ўрганилиб, қисқа муддат ичида ҳал этиш чоралари кўриладиган бўлди.

Шу куни “Янги обод” МФЙдаги “Алтаман” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган табиий ўғит (компост) ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Қиймати 5 млрд. сўмлик лойиҳага кўра, йиллик 10 минг тонна компост, 2 минг тонна биогомус ишлаб чиқарилади. Шаҳар ва қишлоқ хўжалиги ерларидан чиқадиган органик ва табиий чиқиндилар қайта ишланиб, ўғит ҳосил қилинади.

Тадбиркор Муҳаммаджон Раҳмонов томонидан амалга оширилаётган тиллани қайта ишлаш, заргарлик буюмларини сотиш ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси лойиҳаси ҳам кўздан кечирилди. Айни кунга қадар 1 млн. доллардан ортиқ инвестиция киритилиши ҳисобига қурилиш ва монтаж ишлари амалга оширилди. Бинони жиҳозлаш ва хомашё учун яна 2 млн. доллар миқдорида инвестиция киритилиши режалаштирилган. Лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 200 та янги иш ўринлари яратилади.

Заргарлик мажмуасида Марғилон шаҳри ва қўшни шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган уста заргарларни бир жойга жамлаш кўзда тутилган. Лойиҳани жорий йилнинг май ойига қадар ишга тушириш режалаштирилган.

Вилоят ҳокими билан суҳбатда тадбиркор мажмуа ёнига қўшимча автотураргоҳ қуриш ҳамда электр таъминотини яхшилаш борасида мурожаат қилди. Вилоят ҳокими кўтарилган масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Шунингдек, шаҳардаги “Rashid Tex” МЧЖдаги иш жараёнлари билан танишилди. Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига мўлжалланган, асосан экспортга ишловчи ушбу корхонада 60 га яқин ишчи-ходим бандлиги таъминланган. 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram