Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲУДУДИДАН ЎТУВЧИ А-373 АВТОМАГИСТРАЛЬ ЙЎЛИДА “ABU DHABI” НОМЛИ УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ МАЖМУАСИ ИШГА ТУШДИ

×

 2023-02-10 20:06:37    131

PDF юклаш
Чоп этиш


Баҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Абобакир Юсуббеков томонидан “Abu Dhabi” номли умумий овқатланиш мажмуаси қуриб битказилиб, аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади.

Умумий ҳисобда 1,5 млрд. сўм маблағ ҳисобига қуриб битказилган мажмуада 20 га яқин янги ишчи ўрни яратилди. Бу ерда мижозлар учун 50 хил турдаги ўзбек миллий таомлари, Европа таомлари ҳамда фаст-фудлар тайёрланади.

Бино 250 ўринли умумий овқатланиш жойи ва 10 ўринли хостелдан иборат. Мажмуанинг ишга тушиши натижасида А-373 автомагистраль йўлида қатновчи барча ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулайлик яратилди.

Вилоят ҳокими билан суҳбатда Абобакир Юсуббеков мажмуани кенгайтириш бўйича ўз режаларини тақдим этди. Бу борада ҳар томонлама ёрдам берилишини қайд этган вилоят раҳбари, тадбиркорга Фарғона шаҳрида ҳам шу каби мажмуа барпо этиш бўйича ўз тавсияларини берди. 

Маълумот ўрнида, А-373 автомагистраль йўлининг туманнинг Гулистон МФЙ ҳудудидан ўтувчи оралиғида жами 168 та савдо шахобчалари, автомобиль ювиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш пунктлари, дорихоналар, технопарк, мотеллар, умумий овқатланиш шахобчалари, экобозорлар, сартарошхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади. Лойиҳаларнинг дастлабки умумий қиймати 172,3 миллиард сўм бўлиб, икки йил ичида барчаси фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Бу орқали қарийб мингта янги иш ўрни яратилади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram