Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТУРКИЯНИНГ “ALARKO HOLDING ALTEK” КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРАДИ
2023-02-13 18:15:50 872
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг “Alarko holding Altek” компанияси бош директори Ҳакан Айтекинни қабул қилди.
Учрашувда Фарғонада қуёш фотоэлектр станцияси қуриш ва ушбу истиқболли лойиҳанинг молиявий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Юзма-юз мулоқотда Ҳакан Айтекин компания томонидан Туркияда 1000 МВтли лойиҳа устида иш олиб борилаётгани хусусида тўхталиб ўтди. Агар зарурий шароитлар яратилса, компания томонидан ушбу тажриба асосида Фарғонада ҳам мазкур лойиҳани амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Туркиялик ҳамкорлар томонидан билдирилган мазкур таклиф ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ҳамда вилоятнинг Бешариқ, Ўзбекистон ва Фарғона туманларидан лойиҳа учун мос жойлар билан таништириш учун масъуллар бириктирилди.
Учрашувда биринчи навбатда лойиҳа учун ҳудудларда жой аниқлаш, шундан сўнг яна учрашиб бу борада биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга ҳам келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram