Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТОШЛОҚ ТУМАНИДАГИ КАСБ-ҲУНАР ТЎГАРАКЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҲАМДА МУДОФАА ИШЛАРИ БЎЛИМИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2023-02-13 23:00:07    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Тошлоқ тумани “Пиёзчилик” МФЙдаги 39-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш жараёнлари билан танишди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиздаги таълим муассасаларида ёшларни камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифа этиб белгиланган бўлиб, мазкур мактаб туманда ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича намуна сифатида танлаб олинган.

Тошлоқ, Қўштепа туманлари ҳамда Марғилон шаҳри чегаралари туташган ушбу манзилда косибчилик, айниқса, яхши ривожланган. Ўқувчиларда ҳам бу ҳунар сирларини ўрганишга иштиёқ катта.

Мактаб директори Муҳайё Охунова таълим маскани битирувчилари орасида касб-ҳунар ўрганишга истак билдираётганлари кўпчиликни ташкил қилишини маълум қилди. Тикувчилик тўгараклари фаолияти ҳақида ҳам маълумот берилди.

Мулоқотда ўғил-қизларнинг касб-ҳунар ва билим ўрганишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилаётгани, сифатли таълимни ташкил этишда эса ўқитувчи ва мураббийлар масъулиятини ошириш энг муҳим масала эканлиги яна бир бор таъкидланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туман мудофаа ишлари бўлими учун янгидан қуриб битказилган бинони ҳам бориб кўрди.

Тадбиркор Маъмуржон Аҳмедов томонидан 1 миллиард 600 миллион сўм ҳисобига қуриб битказилган 2 қаватли бинода 20 та хона ҳамда алоҳида чақирув пункти мавжуд. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram