Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТДА ИЧИМЛИК ВА ОҚОВА СУВ ТАРМОҚЛАРИ ҚУРИШ ҲАМДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИНИНГ СИФАТИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИ, СОҲАДА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

×

 2023-02-21 11:09:47    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Фарғона туманида бўлиб, “Марказ” МФЙда шаҳар-туман ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотлари масъуллари иштирокида ташкил этилган семинарда иштирок этди.

Семинарда Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари бўйича инжиниринг компанияси” ДУК вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар сарҳисоб этилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, айни кунларда “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари бўйича инжиниринг компанияси” ДУК вилоят ҳудудий бошқармаси буюртмачилигида 418,4 млрд. сўм бюджет маблағлари доирасида 229 та МФЙда 817,5 км ичимлик ва 62,6 км оқова сув тармоғи бўлган 182 та иншоотларни қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятда 128,2 минг нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви таъминоти билан таъминланади ҳамда 98,8 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

Айни жараёнда Фарғона тумани “Марказ” МФЙдаги Марказ, Чашма, Миндон ҳамда Ворис кўчаларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 6,5 км тоза ичимлик суви тармоғи тортиш, 1 та ичимлик суви қудуғини қазиш ва 1 та сув минорасини ўрнатиш ҳамда ушбу кўчалардаги 669 та хонадонда истиқомат қиладиган 3625 нафар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш кўзда тутилган.

Семинарда эзгу мақсад учун ажратилган маблағларни тўғри йўналтириш, ҳар бир объект сифатли, ўз муддатида якунланиши ҳисобига одамларни рози қилиш, аҳоли турмуш тарзини ўзгартириш, уларнинг бугунги бўлаётган ислоҳотлардан розилик ҳиссини ошириш эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, белгиланган вазифалар ижроси ҳар бир объект кесимида ўрганилиши, хусусан, қурилиш ишлари ички назорат гуруҳи томонидан текширилиши, сифатсиз маҳсулотлардан фойдаланиш ҳолати аниқланса пудратчи ташкилот раҳбарлари тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши тушунтирилди. Бундан буён белгиланган юмушлар сифатли бажарилиши жиддий назоратда бўлиши бўйича соҳа масъуллари огоҳлантирилди. Ҳар бир масъул ходим ўз ишига ҳалоллик билан ёндашиб, сидқидилдан меҳнат қилиши зарурлиги қайд этилди.

Семинар иши давомида соҳа мутахассислари томонидан қурилиш жараёнида фойдаланиладиган жиҳозлар, қурилиш хомашёлари сифатини аниқлаш ҳамда сифатсиз маҳсулотлардан эҳтиёт бўлиш борасида амалий билим ва кўникма берилди.


















































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram