Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАТАР ДАВЛАТИНИНГ МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ ҲАСАН ҲАМЗА ҲОШИМНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2023-02-28 09:41:46    352

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонага ташриф буюрган Қатар давлатининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан самимий суҳбатлашди.

Юзма-юз мулоқот чоғида Ўзбекистон – Қатар, хусусан, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорлик алоқаларининг истиқболлари муҳокама қилинди. Айни жараёнда Фарғона вилоятининг хорижий давлатлар билан иқтисодий-инвестициявий муносабатлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Учрашувда вилоят ҳокими жорий йил бошида мамлакатимизда ўз фаолиятини бошлаган ва Фарғонага илк ташриф билан келган Ҳасан Ҳамза Ҳошимнинг фаолиятига омад тилаб, барча йўналишларда ҳамкорлик кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш борасида тайёр эканлигини таъкидлади. Ўз навбатида элчи жаноблари юртимиздаги фаолият йиллари мобайнида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ўзаро ишончли, дўстона ҳамкорликнинг энг яхши даври бўлишига ишонч билдирди.

Мулоқотда вилоятнинг инвестициявий салоҳияти, кимё саноати, текстиль, қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш каби соҳаларда кейинги йилларда қўлга киритилаётган қувонарли ютуқлар бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Маълумки, 2022 йилнинг сўнгги ойларида Қатар дунё футболи тарихида илк бор сайёрамизда ҳар тўрт йилда бир маротаба ташкил этиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Қиш мавсумида ўтказилган дастлабки жаҳон чемпионати ҳар жиҳатдан мукаммал ташкил этилди. Эътиборлиси, унда Осиё жамоалари муносиб иштирок этиб, мутахассислару мухлислар меҳрига сазовор бўлишди.

Шу кунларда Осиё қитъасида бўлиб ўтаётган яна бир нуфузли турнирга Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда. Яқинда жаҳон андозалари даражасида мукаммал таъмирдан чиқарилган Фарғонадаги 20 минг ўринли “Истиқлол” стадионида 1-7 март кунлари Осиё Кубоги-2023 (U20) баҳсларининг “В” гуруҳи ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Унда Қатар, Австралия, Эрон ва Вьетнам жамоалари иштирок этади. Учрашувда ҳар икки томон ўз мамлакати ва унда қатнашаётган барча жамоа футболчиларига омад тиладилар.

Самимий суҳбат давомида барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш бўйича бир қатор эзгу ташаббуслар илгари сурилиб, уларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича билдирилган таклифлар маъқулланди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram