Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 187 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚИРҒИЗИCТОННИНГ НОРИН ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЭКОШАҲАРДАГИ ҚУРИЛИШ-БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2023-03-03 19:19:00    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Қирғизиcтоннинг Норин вилояти губернатори Алтынбек Эргешов бошчилигидаги делегация аъзолари вилоятимизда бўлиб, Фарғона шаҳрида шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида барпо этилаётган Экошаҳарда – “Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Маълумки, айни кунларда Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда Экошаҳар бунёд этилмоқда. Эзгу мақсадга кўра, йўлдош шаҳарчада яқин истиқболда 300 га яқин кўп қаватли турар жойлар, хизмат кўрсатиш масканлари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари қурилади ҳамда 70 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон” боғи ташкил этилади. Шу йилнинг ўзида Экошаҳарда 80 та 7-12 қаватли 4 минг 362 хонадонли уй-жойлар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Норин вилояти делегацияси аъзолари дунёнинг мегаполис шаҳарлари тажрибаси асосида бунёд этилаётган Экошаҳардаги замонавий қулайликларни алоҳида эътироф этишди. Ҳар бир уйнинг том қисмида қуёш панеллари ўрнатилиб, иситиш тизими, электр энергияси, иссиқлик сув таъминоти янги мезонлар бўйича ташкил этилаётгани таҳсинга лойиқ эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, делегация аъзоларига Экошаҳарга ёндош ҳудудда барпо этилаётган кичик саноат зонасида тадбиркорлик субъектлари, хусусан, хорижлик инвесторлар учун бериладиган имтиёзлар борасида тўлиқ маълумот берилди. Қирғизистонлик тадбиркорлар бу ерда яратилган қулайликлардан фойдаланиб, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Экошаҳарга ташриф давомида икки қардош халқ дўстлиги рамзи сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида меҳмонлар иштирокида “Янги Ўзбекистон” боғига кўчат экиш тадбири ҳам ўтказилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram