Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 117 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА СИНГАПУРЛИК ИНВЕСТОРЛАР ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2023-03-03 22:36:23    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонада қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишни режалаштираётган Сингапур давлатининг “Enercon Asia” компанияси ижрочи директори Ажар Отманни қабул қилди.

Мулоқотда Сингапурнинг “Enercon Asia” компанияси томонидан вилоят ҳудудида катта қувватдаги қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни жараёнда сингапурлик инвесторлар томонидан вилоятнинг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда қуёш панеллари ва шамол трубиналари орқали ишлаб чиқариладиган энергияга бўлган эҳтиёж ўрганилгач, таклиф ишлаб чиқилиши ва икки томонлама манфаат келтирувчи лойиҳа доирасида инвестиция киритилиши таъкидланди.

Эътиборлиси, қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилгач, унга 25 йил давомида техник хизмат кўрсатилиши ҳам айнан ушбу компания томонидан амалга оширилиши маълум қилинди.

Ташриф доирасида “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган корхоналар фаолияти  ўрганилгач, 400 МВт энергияга эҳтиёж борлиги аниқланди. Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда икки томонлама манфаатли инвестициявий лойиҳани ишлаб чиқишга ишонч билдирилди.

Таъкидлаш ўринлики, “Enercon Asia” – электр энергиясини ишлаб чиқаришни бошқариш тизимлари ва тарқатиш мосламаларини ишлаб чиқаришда 30 йиллик тажрибага эга Сингапурдаги йирик компания саналади. Ҳозирда компаниянинг  Осиё давлатларида 6 та филиали фаолият кўрсатади. Ишлаб чиқараётган маҳсулотлари дунёнинг 20 дан ортиқ давлатига экспорт қилинади. Компания томонидан шу кунгача халқаро миқёсда 3 мингдан ортиқ лойиҳалар амалга оширилишига эришилган.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram