Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ РАИСИ, ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИ РАҲБАРИ АКИЛБЕК ЖАПАРОВ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ВИЛОЯТИМИЗДА БЎЛДИ

×

 2023-03-08 21:25:33    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент Администрацияси раҳбари Акилбек Жапаров бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан вилоятимизда бўлиб, ҳудудларда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар самарасини бевосита кузатишди. Ташриф доирасида икки томонлама манфаатли истиқболли ҳамкорлик борасида мулоқотлар олиб борилди.

Хусусан, делегация аъзолари Қўштепа туманида жойлашган “Global textile infinity” тўқимачилик корхонаси фаолияти билан яқиндан танишишди. Ўрганиш давомида меҳмонлар “Fergana global textile” пахтачилик-тўқимачилик кластери таркибидаги ушбу тўқимачилик корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари, энг илғор технологиялар ва сифат лабораториялари, ишчи-мутахассислар учун яратилган қулай шароитларни юксак эътироф этдилар.

Таъкидлаш ўринлики, корхонада пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёни йўлга қўйилган. Шу тариқа хомашё етиштиришдан тортиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб олувчи қўшимча қиймат занжири яратилди. Бу ерда қурилиш-бунёдкорлик, жиҳозлаш ишлари учун 132 миллион евро инвестиция киритилиб, Швейцария давлатидан энг сўнгги русумдаги ускуналар олиб келиб ўрнатилди.

Замонавий корхона йилига 18 миллион метр аралаш мато ҳамда 10 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. 2023 йил давомида Европа давлатлари ва Хитойга 85 миллион евролик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Бунинг учун корхонада барча ишлаб чиқариш жараёнлари дунёнинг энг илғор стандартлари асосида ташкил этилмоқда.

Делегация аъзолари ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш асносида сифат лабораториясида ҳам бўлиб, бу ердаги қулай шарт-шароитлар жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беришини таъкидлашди. Ўз навбатида қардош юрт вакилларига корхона мутахассислари томонидан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган пахтачилик-тўқимачилик кластерларининг кенг қамровли фаолияти, пахтадан тайёр маҳсулотгача бўлган иш жараёни хусусида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Қирғиз Республикаси делегацияси аъзоларига корхонада Европа стандартларига мос маҳсулотлар тайёрлашнинг муҳим жиҳатлари бўйича ҳам айтиб ўтилди. Бу йирик лойиҳа бир нечта босқичларда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги биринчи босқичда фабрикада 1 минг 500 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди. Шу кунларда бу ерда тўқима мато ишлаб чиқариш мақсадида янги лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилишига киришилмоқда. Лойиҳа доирасида вилоятнинг Учкўприк туманида ип-калава ва мато тайёрлаш ҳамда пахтани қайта ишлаш корхоналари тармоғи ҳам фойдаланишга топширилади. Бу кластер корхоналарида жами иш ўринлари  сонини қарийб 5 мингтага етказиш имконини беради.

Кластер корхонаси қошида ўқув ва касаначилик маркази ҳам ташкил этилган. Ҳозирда бу ерда корхона учун зарур 4 та йўналишда мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолияти йўлга қўйилди.

Мулоқотлар жараёнида ишончли, дўстона ҳамкорлик алоқаларини замонавий мезонлар асосида йўлга қўйиш ва ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди ҳамда бир қатор таклифлар илгари сурилди.

Қирғизистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ачилбай Раматов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамкроҳлик қилдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram