Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 169 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕШАРИҚ ТУМАНИНИНГ ТОЖИКИСТОН БИЛАН ЧЕГАРАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН “АНДАРХОН” САВДО-ЛОГИСТИКА МАРКАЗИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

×

 2023-03-13 20:25:25    574

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Бешариқ туманида Тожикистон билан чегарадаги “Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнидаги майдонда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига боғлиқ Савдо-логистика марказига тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ҳамда Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги тожикистонлик делегация аъзоларини тантанали кутиб олдилар.

Сўғд вилояти делегацияси учун шу жойда Фарғона вилояти тадбиркорлари томонидан намунали кўргазма ташкил этилиб, унда табиий ва экологик тоза хомашёлардан тайёрланаётган ва экспортга чиқарилаётган кенг ассортиментдаги маҳсулотлар намойиш этилди.

Тантанали очилиш маросимида сўз олганлар эса Марказий Осиё ва Яқин Шарқ халқларининг қадимий, анъанавий янги йил байрами Наврўз шодиёналари билан иштирокчиларни қутладилар.

Ўзбек-тожик халқларининг умумий тарихи, маданият ва маънавий қадриятлар, ўзаро ҳурмат доимо бирлаштириб туриши, икки биродар халқларнинг истак ва интилишлари муштарак эканлиги алоҳида эътироф этилди. Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг сиёсий иродаси, очиқ ва самарали ташқи сиёсати туфайли ўзаро савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик муносабатлари кун сайин мустаҳкамланиб бораётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Тожикистон ҳамда Ўзбекистон ўртасида кенг ҳамкорлик ва савдо алоқалари йўлга қўйилиб, ўзбек ва тожик маҳсулотларининг икки мамлакат бозорларига кириб келишига кўмаклашиш орқали саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро савдони ривожлантириш шароитларини яхшилаш бўйича биргаликда фаол чора-тадбирлар йўлга қўйилаётганлиги айтиб ўтилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Собиртепа” массиви ҳудудидаги ушбу Савдо-логистика марказининг қурилиши икки қўшни давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, минтақавий улгуржи ва чакана савдони ривожлантириш учун муҳим пойдевор бўлишини таъкидлади.

Мазкур Савдо-логистика маркази 5 гектар майдонда жойлашиши кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа қурилишига 7,8 миллион доллар миқдорида маҳаллий инвестиция киритилиши режалаштирилган. Мажмуада 200 та савдо дўконлари, меҳмонхона, банк, логистика маркази ва кафе-ресторанлар хизмат кўрсатиши белгиланган. Савдо-логистика маркази ишга туширилиши натижасида Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдо дўконларига жойлаштирилади ҳамда савдо алоқаларига кенг имкониятлар яратилади. Бу жойда хизмат кўрсатиш соҳасида минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Тадбир давомида икки давлат вакиллари иштирокида келажак авлодга мактуб имзоланиб, Савдо-логистика маркази пойдеворига рамзий тамал тоши қўйилди.

Ўзбек-тожик санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram