Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“POSCO INTERNATIONAL” КОРПОРАЦИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИБ, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲАЖМИНИ ОШИРАДИ

×

 2023-03-13 20:54:52    295

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун вилоятимизда бўлиб турган Кореянинг “POSCO International” корпорацияси президенти Чон Так бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ёзёвон тумани ҳудудида ўтган йилда Корея компанияси томонидан ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, “POSCO textile Fergana” корхонасида мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, келгусида режалаштирилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Жорий йил январь ойида “POSCO International” корпорацияси президенти лавозимида иш бошлаган Чон Так, “POSCO International” Фарғона вилоятига қўшимча инвестициялар киритиш бўйича қарор қабул қилганига бу ерда яна бир бор ишонч ҳосил қилганини қайд этиб, ушбу ташрифдан сўнг корхонани янада кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқишга киришилишини маълум қилди. 

Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил март ойида Кореяга ташрифи доирасида Инчхон шаҳрида “Posco International” корпорацияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, қиймати 65 миллион доллар бўлган ҳамкорлик меморандуми имзоланганди.

Ушбу келишув доирасида “Posco International” томонидан 2022 йил давомида биринчи босқичда вилоятимизга 21 миллион долларлик инвестиция киритилиб, 9 миллион долларлик аралаш мато ва аралаш ип ишлаб чиқариш линияси учун дастгоҳлар олиб келинди, Ёзёвон туманида лойиҳа қиймати 8 миллион доллар бўлган пахтани қайта ишлаш заводи қурилиши деярли якунланди. Жорий йил апрель ойида фойдаланишга топшириладиган завод ҳудудида алоҳида Фермерлар маркази ҳам барпо этилаётган бўлиб, ушбу марказдан фермерлар учун банк хизмати, бухгалтерия маркази, компьютер хизматлари, дам олиш жойлари ва бошқа қулайликлар ўрин олади. Корхонада 250 нафар ёзёвонликлар бандлиги таъминланади. Йиллик 20 минг тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга ёғ заводи эса жорий йил сентябрь ойида иш бошлайди. Шунингдек, туманда ҳозиргача жами 430 гектар майдонда томчилаб суғориш тизими жорий этилди, кластер фаолияти учун умумий қиймати 2,5 миллион доллар бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари олиб келинди.

Мулоқот чоғида шунингдек, пахта етиштиришдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи қамраб олувчи ишлаб чиқариш занжирини тўла йўлга қўйиш, бунда Корея бозори талабларига мос момиқ сочиқлар ишлаб чиқариш, шунингдек, бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram