Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ БОЛАЛАР БЎЛИМИ БИНОСИ РЕКОНСТРУКЦИЯДАН СЎНГ ҚАЙТА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-03-16 10:39:00    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз умумхалқ байрами арафасида Ўзбекистон тумани марказий поликлиникаси болалар бўлими биноси реконструкциядан сўнг тантанали тадбир билан қайта фойдаланишга топширилди. 

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев, туман сектор раҳбарлари ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимиз тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлаётганини таъкидладилар. Янгидан барпо этилаётган ва мукаммал қайта таъмирланаётган тиббиёт муассасаларининг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланаётгани аҳолига тезкор, сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йилда вилоятимизга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилган реконструкция жараёнида 3,61 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, бинонинг эшик-ромлари тўлиқ янгиланди, том, пол қисми тўлиқ алмаштирилди, ташқи фасад ва хоналар таъмирланди, иситиш, сув канализация, вентиляция, электр тизимлари янгиланди ҳамда ҳовлисида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

2022 йилдаги "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 1-мавсумига КТМП болалар бўлимини мебель жиҳозлари билан таъминлаш учун қўйилган лойиҳа ғолиб бўлиб, 480 миллион сўмлик мебель жиҳозлари билан таъминланди.

1975 йилда қурилган кўп тармоқли марказий поликлиника болалар бўлими 590 та қатновга мўлжалланган бўлиб, бино шу давргача мукаммал таъмирланмаган эди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram