Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 283 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕЛОРУССИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ФАРҒОНАЛИК ЭКСПОРТЁРЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШМОҚДА

×

 2023-03-16 15:18:36    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Белоруссия Савдо-саноат палатасининг Могилев филиали бош директори ўринбосари Татьяна Алексеева бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Унда беларуссиялик импортёрларлар билан фарғоналик экспортёрлар ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи кун тартибидан ўрин олди.

Мулоқотда Фарғона вилояти, бу ердаги инвестицион муҳит, кўплаб хорижий давлатлардан ҳамкорлик қилиш истагини билдираётган тадбиркорлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, юртимизда инвесторларга яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Меҳмонлар вилоятимизда тайёрланаётган текстиль ва тўқимачилик маҳсулотларига яна бир бор қизиқиш билдирдилар ва улар учун мазкур йўналишларда тақдимот амалга оширилди. Унда вилоятнинг экспорт географияси, салоҳияти, енгил саноат маҳсулотларининг ўрни, бугунги кунда фаолият олиб бораётган йирик корхоналар ўз аксини топди.

Учрашувда вилоятимизда ҳам пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқариш занжири тўла йўлга қўйилгани таъкидланди.

Белоруссиялик ишбилармонларнинг вилоятимиздаги тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш иштиёқи B2B шаклдаги музокаралар орқали янада мустаҳкамланди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар вилоятимиздаги текстиль корхоналари билан танишиш мақсадида ҳудудларга йўл олдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram