Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ КАТТА ТАНТАНА ҚИЛИНДИ

×

 2023-03-22 19:49:02    205

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

Вилоятимиз маҳалла тизими ходимлари ва фаолларини жамлаган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими тадбир иштирокчиларини юртимизда кенг нишонланаётган Наврўз байрами ҳамда Маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий табриклаб, уларга шарафли ва масъулиятли фаолиятларида куч-ғайрат ва муваффақиятлар тилади.

Бугунги давлат сиёсатида миллий ўзлигимиз тимсоли бўлган маҳалла тизимининг тутаётган ўрни ва ролига алоҳида тўхталган Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистонни барпо этишда биз учун энг муҳим ва асосий пойдевор бу – халқ овози, халқ фикри устувор бўлган маҳалладир” деган фикрлари, маҳалла тузилмасининг аҳамиятини яққол намоён этишини қайд этди.

Вилоят ҳокими Президентимиз ташаббуслари билан маҳаллаларда ташкил этилган, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат бешлик, маҳаллаларда аҳолининг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топишда ўзида куч, имконият, маблағ ва ваколатга эга бўлган таъсирчан тузилмага айланганига алоҳида эътибор қаратди.

Давлатимиз раҳбарининг бугун имзоланган “Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан юксак давлат мукофотларига лойиқ кўрилган Вилоят нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли Акрамжон Юлбарсов, Данғара туманидаги “Арзиктепа” МФЙ хотин-қизлар фаоли Зуҳра Зияева, Учкўприк туманидаги “Катта Қашқар” МФЙ раиси Иброхимжон Холматов ҳамда Фарғона тумани “Бўстон” МФЙ пойабзал таъмирлаш устаси Азимжон Хакимовларга давлатимизнинг орден ва медаллари тантанали топширилди.

Байрам тадбирида соҳанинг қатор фидойилари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаоллар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари билан мукофотландилар.

Тадбир давомида вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ижросида янграган дилрабо куй-қўшиқлар йиғилганларга ўзгача кўтаринкилик ва баҳорий кайфият улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram