Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲАМДА КОРЕЯНИНГ ЧУНЧОННАМ-ДО ПРОВИНЦИЯСИ ЎРТАСИДА ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

×

 2023-03-31 15:26:38    150

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегация Корея Республикасига амалий ташриф давомида Чунчоннам-до провинциясида бўлиб, Чунчоннам-до губернатори Ким Тхэ Хим ва провинция расмий доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Губернатор Ким Тхэ Хим, “Ўзбекистондан ушбу провинцияга биринчи бўлиб расмий ташриф Фарғона вилоятидан амалга оширилганлиги учун ҳам” фарғоналиклар билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилишига ваъда берди.

Музокаралар чоғида қишлоқ хўжалиги, туризм ва тўқимачилик йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Учрашув чоғида Фарғона вилояти ҳамда Чунчоннам-до провинцияси ўртасида Дўстлик ва Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Томонлар саноат корхоналари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга алоҳида эътибор қаратишга ҳамда сентябрь ойида Гёнгжи ва Қўқон шаҳарларида бўлиб ўтадиган халқаро фестивалларда ўзаро иштирок этишга келишиб олдилар.

Губернатор Ким Тхэ Хим, Фарғона вилоятига Чунчоннам-до провинциясининг халқаро ташаббуси бўлган, Иқлим ўзгариши инқирозини енгиб ўтиш ва Яшил энергетикани барқарор ривожлантириш бўйича дунё ҳудудларининг “UNDER 2” коалицион ҳаракатида иштирок этиш юзасидан расмий таклифнома топширди.

Учрашувда Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбари Эдвард Ким ҳам иштирок этди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram