Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХНИНГ ҚАЙРОҚ МАССИВИДА ЎЗЛАШТИРИЛАЁТГАН 1400 ГЕКТАРДАН ЗИЁД МАЙДОННИНГ ДАСТЛАБКИ 200 ГЕКТАРИДА МАЛИНА ПЛАНТАЦИЯСИ БАРПО ЭТИШГА КИРИШИЛДИ

×

 2023-04-03 15:14:27    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Сўх туманида бўлиб, туманнинг Қайроқ массивида ўзлаштирилаётган ерларда малина плантацияси барпо этиш жараёнлари билан танишди.

Ўтган йили қуриб фойдаланишга топширилган, лойиҳа қиймати 91 миллиард сўмни ташкил этувчи икки кўтармали “Қайроқ” насос станцияси, 1 метр диаметридаги 4 км. қувур тармоғи орқали 211 метр баландликка обиҳаёт чиқариб, Қайроқ массивидаги 1400 гектардан зиёд яйлов ерларни ўзлаштириб, фойдаланишга киритиш имконини берди.

Ҳозирги кунда ўзлаштирилаётган майдоннинг дастлабки 200 гектарида малина плантацияси барпо этишга киришилди. Малина плантациясида хориждан замонавий малина кўчатлари келтириб экилади, бу ерда етиштирилган малина кластер тизимида тўла қайта ишланиб, хорижга экспорт қилинади, маҳсулотни етиштиришдан уни қайта ишлаб истеъмолчига етказиб беришгача бўлган тўла занжир яратилади. Ушбу жараёнда 400 дан зиёд сўхлик ёшларнинг доимий бандлиги таъминланади.

Иккинчи босқичда 185 гектар майдонда картошка етиштириш йўлга қўйилади. Шунингдек, Қайроқ массивида ёнғоқ, олма ва нок боғлари, тут ҳамда доривор гиёҳлар плантациялари барпо этилиши кўзда тутилган. Жами 3 минг нафардан зиёд ёшлар иш билан таъминланади.

Вилоят ҳокимининг сўхлик нуронийлар, фаоллар ҳамда ёшлар билан мулоқотида янги ўзлаштирилаётган ерларнинг туманда иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтириш борасидаги муҳим аҳамиятига эътибор қаратилиб, Президентимизнинг туманнинг ривожи учун алоҳида эътиборларини ҳар кун, ҳар жабҳада ҳис этиб туришганини таъкидлаган сўхликлар, давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram