Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


7 АПРЕЛЬ – БУТУНЖАҲОН САЛОМАТЛИК КУНИДА ФАРҒОНА ШАҲРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “САЛОМАТЛИК САЙЛИ”ДА 5000 НАФАРГА ЯҚИН АҲОЛИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-04-08 09:18:28    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Санъат саройи очиқ саҳнида 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан “Саломатлик сайли” ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан айни кунларда республика бўйлаб ўтказилаётган “Саломатлик сайллари” шу кунгача вилоятимизнинг Бағдод тумани, Марғилон, Қувасой, Қўқон шаҳарларида ташкил этилиб, минглаб аҳоли республикадан келган малакали мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.

Фарғона шаҳридаги бугун ташкил этилган сайёр тиббий кўрикларга Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи шифокорлари, тор доирадаги мутахассислар жалб этилди. 

5000 нафарга яқин фуқаролар иштирок этган “Саломатлик сайли” давомида УЗИ, ЭКГ текширувлари, лаборатор таҳлиллар, диагностик текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилди, шунингдек саломатлик мавзусида давра суҳбатлари, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳам бўлиб ўтди. 

Текширувлар натижасида 3 минг 343 нафар фуқарога амбулатор муолажалар белгиланди, 48 нафарига стационар даволаниш учун йўлланма берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор 21 нафар беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказиладиган бўлди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram