Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МАВЖУД ХОРИЖИЙ КРЕДИТ ЛИНИЯЛАРИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-04-08 16:45:09    364

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида "Интенсив боғлар ва кичик агрологистика марказларини яратиш механизмларини такомиллаштириш” мавзусида минтақавий илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев ва Алибек Турсунов олиб борган тадбирда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида фаолият олиб бораётган боғдорчилик фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар, шаҳар ва туман ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари, вилоятдаги тижорат банклари раҳбарлари жалб этилди.

Семинарни Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов онлайн форматда кириш сўзи билан очиб берди.

Семинар мақсади янги қарорлар бўйича фермерлар, тадбиркорлар учун яратилаётган янги имтиёзлар, имкониятлар ҳақида маълумотларни кенгроқ етказиш, Жаҳон банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) каби халқаро молия ташкилотлари томонидан юртимизда тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги соҳасида тақдим этилаётган кредит линиялари, шартлари ҳамда афзалликлари борасида тўлиқ маълумот тақдим этишдан иборат эканлигига эътибор қаратилди.

Илмий-амалий семинар давомида соҳа мутахассислари томонидан “Замонавий интенсив боғлар ва кичик агрологистика марказларини яратиш механизмлари”, “Интенсив боғлар ва кичик агрологистика марказларини барпо қилишда истиқболли имкониятлар”, “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида тадбиркорлар учун ривожланиш ва ўсиш имкониятлари”, “Жаҳон банки иштирокидаги “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш”, “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш”, “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” ва Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилиб, мисоллар билан тушунтирилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича масъуллардан асослантирилган жавобларни олдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram