Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГРАНТ ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

×

 2023-04-10 14:09:11    376

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастури ижросини таъминлашда "Фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш" мавзусида қуйидаги йўналишларда давлат грантини ажратиш учун 1-танловни эълон қилади:

1. Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши кураш бўйича тезкор чораларни қабул қилиш.

- Соҳа мутахассислари ва Фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда аномал иссиқ даврида аҳолининг саломатлигини сақлаш ва уларнинг турли касалликларга чалинишини олдини олиш бўйича  амалга ошириладиган  вазифалар;

- Аномал иссиқ вақтида кекса ёшдаги нуронийлар ва имконияти чекланганларни соя-салқин жойларда сақланишлари бўйича кўникмаларни шакллантириш;

- Аномал иссиқ вақтида аҳоли ўртасида табиий воситалар орқали ўз саломатлигини сақлаш ва эҳтиёт чораларини кўриш бўйича турли буклетлар, рисолалар (брашюралар), баннерлар тайёрлаш ва тарқатиш.

2. Радикализм, экстремизм ва терроризм ғояларига қарши соғлом иммунитетни шакллантириш, ушбу мақсадда анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш.

- Жамиятда радикаллашув ва мутаассиблик, ёт ғоялар таъсирига қарши мустаҳкам маънавий ҳимоя қобиғи шаклланишига кўмаклашиш, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш;

- Маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш;

- Радикализм, экстремизм ва терроризм ғояларига қарши соғлом иммунитетни шакллантиришга қаратилган турли буклетлар, баннерлар ва видеороликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш.

3. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш, давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш, уларни давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаларида иштирок этишларида услубий ёрдамларни кўрсатиш.

- Давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаларида иштирок этиш кўникмаларини ривожлантириш учун Фуқаролик жамияти институтлари иштирокида давра суҳбатлари ўтказиш;

- Давлат ташкилотлари билан Фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, ушбу мақсадда учрашувлар ўтказиш;

- Давлат ташкилотлари билан Фуқаролик жамияти институтларини давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаларида иштирок этишларида услубий қўлланмалар билан таъминлаш.

4. Жисмоний ривожланишда турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволаниш ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган имконияти чекланган болаларга ижтимоий кафолатларни таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим ва тарбия (шу жумладан, инклюзив) таълим олишларига кўмаклашувчи мос муҳитни яратиш.

- Фарғона вилоятида ногиронлиги бўлиб, 17 ёшгача уй таълимига жалб қилинган ёшларни қўллаб-қувватлаш (ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни ўргатиш, ўқув-қуроллари, жихозлари билан таъминлаш);

- Ногиронларга ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўргатиш юзасидан ўқувларни ташкил қилиш, уларга берилаётган имтиёзларни тушунтириш, психологик ёрдам кўрсатиш;

- Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишларни ОАВларда кенг ёритиб бориш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг телеграмдаги “https://t.me/UzNNT_Fargona_viloyat” гуруҳига жойлаштирилган талаблар шаклида тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусҳаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари;

7. Ташкилотни ҳудудий Давлат солиқ инспекциясидан қарздор эмаслиги ҳақида маълумотнома.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2023 йил 10 апрель кунидан 10 май кунигача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни, соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Фарғона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси 105-уй манзилидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйининг 1-қаватида жойлашган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юборилиши сўралади.

Маълумот учун телефон: 93 732-77-87, 99 002-75-00, 91 665-08-98


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram