Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-04-18 13:01:35    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлигининг тегишли котибият ва бўлим бошлиқлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Бугунги сессия кун тартибида ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилотлари ва маҳаллаларнинг фаол жамоатчилиги билан йўлга қўйилган ҳамкорлик даражасини муҳокама қилиш белгиланган бўлиб, дастлаб бу борада вилоятда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ички ишлар органлари томонидан 2023 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Фаррух Ўсаровнинг ахбороти тингланди.

Навбатдаги масалада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан сўз олган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев вилоятда хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар билан таништирди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарори ижроси юзасидан вилоятда 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида ичимлик ва оқова суви таъминотини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Рустамжон Холиқназаровнинг вилоят кенгаши депутатлари олдидаги ҳисоботи тингланган бўлса, вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1-чорак якуни ижроси ҳамда шаклланган қўшимча манбалардан мақсадли фойдаланиш ҳолати юзасидан вилоят молия бошқармаси бошлиғи Зафаржон Рўзалиев ҳам ўз ахборотини ўқиб эшиттирди.

Сессияда шунингдек, жорий йилнинг 17 апрель куни бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилишида муҳокама қилинган масалаларнинг қарор лойиҳалари кун тартибига киритилиб, депутатлар томонидан қарор лойиҳалари тасдиқлаб берилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича депутатлар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси кун тартибига киритилган ҳар бир масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram