Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ БИТИРУВЧИЛАРИ ЯПОНИЯДА ЎЗ МУТАХАССИСЛИКЛАРИ БЎЙИЧА МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ ОЛИБ БОРИШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА БЎЛДИЛАР

×

 2023-04-26 12:23:02    613

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзуллажон Қосимов Япониянинг илғор компаниялари учун малакали мутахассислар тайёрлаб берувчи “Willtec”, “Wat consulting” ва “Nippondo” компаниялари раҳбарларини қабул қилди.

Учрашувда Фарғона политехника институтида амалга оширилаётган “Career Development Project” лойиҳаси доирасида “Wat consulting” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Япон тили ва япон технологияларини ўргатиш маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

ФарПИ битирувчиларининг Японияда ўз мутахассисликлари бўйича фаолият олиб бориш имкониятини тақдим этувчи ушбу марказ, дастлабки босқичда олийгоҳнинг кундузги ва сиртқи бўлимларда қурилиш ва архитектура йўналишларида таълим олаётган 4 минг нафардан зиёд талабаларни қамраб олиши кўзда тутилган. Бир вақтнинг ўзида 175 нафар талабага Япон тили ва япон технологияларини ўргатишга мўлжалланган марказ, икки йиллик дастур асосида ўқув амалиётларини ташкил этади. Япониянинг йирик қурилиш компаниялари билан ҳамкорликда иш олиб борувчи “Wat consulting”, марказни муваффақиятли тамомлаган олийгоҳ битирувчиларини Японияда ўз мутахассисликлари бўйича меҳнат фаолияти олиб боришларини таъминлайди. Кейинги босқичда марказ кенгайтирилиб, бошқа йўналишларда таълим олаётган талабалар ҳам жалб этилади.

Аҳолиси йил сайин кексайиб бораётган Японияда тил билувчи ва замонавий технологиялар билан ишлаш кўникмасига эга малакали мутахассисларга катта эҳтиёж мавжудлигини қайд этган японияликлар, Фарғона политехника институти талабаларининг билим ва салоҳиятини юқори баҳолаб, ўқув маркази битирувчилари, ўз мутахассисликлари бўйича фаолиятларини Японияда муваффақият билан давом эттиришларига ишонч билдиришди.

Фарғонада Япония билан ҳамкорликда касбий таълим ҳамда япон тилини ўргатиш бўйича қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга ошириб келинаётганини қайд этган Файзуллажон Қосимов, дунёда сифат даражаси бўйича юқори кўрсаткичлардан бирини эгаллаган Япония таълим тизимининг Фарғонада техник соҳа мутахассисларини тайёрлашда ҳам тадбиқ этилиши вилоят учун ўта аҳамиятли бўлишини таъкидлади ва лойиҳа вилоят ҳокимлиги томонидан тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Фарғонадаги қатор ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида қурилиш соҳаси усталари ҳам тайёрланишини қайд этиб, уларга ҳам япон тили ва амалий касб кўникмаларини ўргатган ҳолда Япония қурилиш компанияларида мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш бўйича қўшма иш ташкил этиш таклифини илгари сурди ва бу Япониялик тадбиркорлар томонидан ижобий қабул қилинди.

Учрашувда Фарғона политехника институти ректори Ўктам Саломов, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев, вилоят Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Зиёдбек Юнусов, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов ҳам иштирок этдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram