Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА КОРЕЯ САРМОЯСИ ИШТИРОКИДА ИССИҚХОНАЛАР ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ УЧУН ПОЛИЭТИЛЕН ПЛЁНКАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

×

 2023-05-04 13:20:10    261

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иссиқхоналар учун плёнкалар ишлаб чиқаришда Кореянинг энг йирик компанияларидан бири бўлган “Sangjin Co., Ltd.” президенти Хён Сан Чой бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда “Sangjin Co., Ltd.” компанияси томонидан Фарғона шаҳрида маҳаллий тадбиркор Нозимжон Ҳамроқулов билан ҳамкорликда амалга оширишга киришилаётган гидрофил таъсирли офтоббардош полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида жадал ривожланиб бораётган иссиқхоначилик соҳаси учун зарур бўлган махсус плёнкалар асосан хориждан импорт қилинаётган бўлиб, бу маҳсулотни маҳаллийлаштириш ички бозордаги талабни сифатли ва арзон маҳсулот билан қондириш билан бирга, қўшни давлатларга ҳам экспорт қилиш имконияти бериши қайд этилди. Режалаштирилаётган корхонанинг вилоят қишлоқ хўжалиги ривожи учун аҳамиятини қайд этган вилоят ҳокими, лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Май ойининг якунига тамал тоши қўйилиши режалаштирилаётган корхона, кунлик 25 тоннагача турли ўлчам ва қалинликдаги иссиқхона плёнкалари, қишлоқ хўжалиги учун плёнкалар, шунингдек, асфальтости ва сув иншоотлари гидроизоляциясида фойдаланиладиган геомембрана қопламалари ишлаб чиқаради. Лойиҳа қиймати 3,3 миллион доллар бўлган корхона маҳаллий тадбиркор ҳамда кореялик инвесторларнинг тенг шериклигида барпо этилади.

20 йилдан бери Ўзбекистонга ўз маҳсулотларини етказиб бераётган “Sangjin Co., Ltd.” президенти Хён Сан Чой, мамлакатимизда ушбу лойиҳани жойлаштириш учун амалга оширган узоқ ўрганишлари натижасида Фарғона вилоятини энг жозибадор деб топганини қайд этиб, келгусида яна қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштираётганини қайд этди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram