Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ АРАФАСИДА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, УЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ ВА СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛМОҚДА

×

 2023-05-07 16:55:34    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг жорий йил 2 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида Фарғона вилоятида ҳам Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президентимизнинг байрам табриги, 18 миллион сўмдан пул мукофотлари, совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун Фарғона туманида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари Орифжон ота Мўминов, Турсунбек ота Исанбеков ва Қорабой ота Тешабоевлар хонадонида бўлиб, отахонларни ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табриклади, Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттириб, мукофотларни топширди.

Водил қишлоғида яшовчи Орифжон ота Мўминов урушдан сўнг колхозда тракторчилик қилиб, турмуш ўртоғи Махфиратхон ая билан 13 нафар фарзандни тарбиялаб, уйли-жойли қилди. Бугун эса невара-ю эваралар бағрида умргузаронлик қилмоқда.

Турсунбек ота Исанбеков Хонқиз қишлоғида яшайди. 1944 йил 19 ёшида урушга кетиб, 1950 йилда қайтган. Сўнг колхозда бригадирлик қилган. Турмуш ўртоғи Хабибахон ая билан 3 ўғил, 5 қизни тарбиялаб уйли-жойли қилишган. 

Миндон қишлоғида яшовчи Қорабой ота Тешабоев бугун 101 ёшда. 1941 йилда қишлоқдошлари қатори биринчилардан бўлиб жангга отланган. Қорабой ота биринчи бор Сталинград остоналарида жангга кириб, Украина, Польша, Венгрия, Чехословакия давлатларини фашистлардан озод этишдаги жангларда мардонавор қатнашган. Уруш тугагандан кейин ҳам уч йил хизматни давом эттириб, 8 йил деганда она қишлоғига қайтиб келган. Узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилган отахон Нисохон она билан бир ўғил беш нафар қизни тарбиялаб вояга етказди. 

Ўз уруш хотиралари, ўтган даврларнинг қийинчиликлари, ҳаёт тажрибалари ҳақида вилоят ҳокимига сўзлаб берган отахонлар, бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини такрор такрор таъкидладилар, Президентимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган доимий ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор қилдилар. 

Отахонлар мустақиллигимиз, юртимизда тинчлик-осойишталик барқарор бўлишини, халқимиз фаровонлигини тилаб дуога қўл очишди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram