Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЛТИАРИҚЛИК ТУРСУНОЙ ОПА ХОНАДОНИДАГИ ИССИҚХОНАДА ҚОВУН ПИШДИ

×

 2023-05-10 11:34:58    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқликларнинг деҳқончиликдан барака топганини боиси шуки, улар қайси маҳсулотга қачон талаб кучайишига қараб иш тутадилар. Иштиёқи бор одам зукко бўлади. Ҳар ишнинг хадисини тез ўрганади. 

Полосонлик Турсуной Алимқулова хонадонида уч сотихгина ери бор. Икки йил аввал оила бироз қийналганлигини эътиборга олиб, маҳалла фуқаролар йиғини тавсияси билан икки сотихли иссиқхона қуриб берилганди. Турсуной опа турмуш ўртоғи Эргашали ака ва фарзандлари билан озгина ердан кўпгина даромад олиш нияти билан харакатни бошлашди.

Устоз Анвар Обиджон таъбири билан айтилган - олтиариқлик ишбилгичларнинг бир хаёли бозорда, диққати томорқасида бўлди.

Танқис маҳсулотнинг нарҳи баланд. Турсуной опа илгари қилмаган ишини тез ўзлаштириб, иссиқхонани тўлдириб қовун экди. Қўли мўмай пул кўриб, қизиқиши ортди. Бу йил оралатиб булғор қалампири ҳам эккан. 

Қолган бир сотих жой ҳам бекор қолмаган. Бодринг, помидор, қалампир, карам, пиёздан тортиб ҳамма мевалардан бор. Ховли бурчагида 10-15 та товуқ билан иккита бузоқ боқиляпти. Кўча ва ховли устида узум-ток, остида атиргуллар!

Турсуной опа ҳосил ортидан ўғиллари учун уй ва машина олишни ҳам ният қилган. Рўзғорингиз гулдай гўзал бўлсин, Турсуной опа.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram