Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 220 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"ОНАЖОН, СИЗНИ ЖУДА ЯХШИ КЎРАМАН!"

×

 2023-05-18 10:07:16    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда учинчи маротаба ўтказилаётган "Оналарга эҳтиром" фестивали жойларда юқори кўтаринкилик билан ташкил этилмоқда.

Қува туманидаги "Ўзбегим" тантаналар саройида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан "Оналарга эҳтиром" тадбири ўтказилди.

Маросимга бошқарма ишчи ходимлари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими соҳаси мутасаддилари ўз оналари билан бирга ташриф буюрдилар.

Файзли дастурхон атрофида жам бўлганларни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов қутлади.

Тадбир доирасида раҳбар ташаббуси билан бошқарма томонидан тайёрлаб қўйилган эсдалик совға ва гулдасталарни барча йиғилганлар ўз оналарига тақдим этиб, "Онажон, мен Сизни жуда яхши кўраман!" деб ҳурмат бажо келтирдилар.

Маросимда сўз олганлар юртимизга тинчлик, барчанинг касби-корига барака, таълим соҳасига ривож тиладилар. 

Мунис онахонлар бугунги эътибор ва эътирофдан мамнун бўлиб, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.

Тадбирда япониялик мутахассис Гото Микако ҳам иштирок этди.

Куй ва қўшиқлар, даврадаги ўйин-кулгулар тадбирга ўзгача файз киритди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram