Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДА "ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ" III АНЪАНАВИЙ ФЕСТИВАЛИНИНГ ВИЛОЯТ ЯКУНИЙ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-22 08:53:17    978

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йил вилоятимизда учинчи бор ўтказилган “Оналарга эҳтиром” фестивалининг якуний вилоят босқичи доирасида Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да катта байрам дастури ташкил этилди.

Боғ ҳудудидаги амфитеатр вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 1,5 минг нафардан зиёд мўътабар онахонлар ҳамда аёлларни ўз бағрига жамлади. 

“Оналарга эҳтиром” фестивали якуний босқичи шодиёнасини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров очиб берди.

Муҳтарам Президентимиз бошчиликларида бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларнинг марказида мўътабар оналаримиз, меҳрибон аёлларимизни эъзозлаш, розилигини олиш, ҳаётларини енгиллаштириш, соғ-саломат бўлиб, бахтли бўлиб яшашларини таъминлаш мақсадлари мужассам эканига эътибор қаратган вилоят ҳокими, “Оналарга эҳтиром” байрамини ташкил этилиши ҳам ушбу эзгу мақсадларга хизмат қилишини айтиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрликлари ва эътиборлари билан вилоятимизда ҳам хотин-қизларнинг ҳаёт ва меҳнат шароитларини яхшилаш, уларга дахлдор ижтимоий муаммоларни ҳал этишга устувор аҳамият қаратилаётганини қайд этган вилоят ҳокими, ўтган йили 48 мингдан зиёд хотин-қизларнинг бандлиги таъминлангани, 22 минг нафардан кўпроқ аёлларга 405 млрд. сўмдан зиёд кредит ажратилгани, 23 мингдан ортиқ опа-сингилларимиз меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарлар ва тадбиркорликка ўқитилганини қанча хонадонларга қувонч ва шодлик кириб, қанча-қанча одамларнинг ҳаёт даражаси ва сифати тубдан ўзгарганини, минглаб аёлларимизнинг руҳи кўтарилиб, уларнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамланганини таъкидлади. 

Фарғонада ўтказиб келинаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали, миллий қадриятларимизни сақлаб қолиш йўлида қилинаётган катта қадам эканини қайд этган Озодбек Назарбеков, Туризм ва маданият вазири сифатида ушбу фестивални республика миқёсида ташкил этиш, “Оналарга эҳтиром” байрами ҳар бир маҳаллагача кириб боришини таъминлаш учун ҳаракат қилишини билдирди.

Фестиваль доирасида “Энг яхши мутахассисларни тарбиялаган она”, “Энг ибратли меҳнаткаш она”, “Энг яҳши тадбиркорлар онаси”, “Ватан фидоийси онаси”, “Энг матонатли она” каби 12 та номинацияда вилоят миқёсида ғолиб бўлганларга мукофотлар топширилди. 1-ўрин эгаларига музлаткич, 2-ўринни эгаллаганларга кир ювиш машинаси, 3-ўрин соҳибларига телевизор совға қилинди. Барча ўрин эгалари вилоят ҳокимининг фахрий дипломи билан ҳам тақдирландилар.

Муножот Йўлчиева, Абдуҳошим Исмоилов, Илҳом Иброҳимов, Зулайҳо Бойхонова, Алишер Файз, Абдужалил Қўқонов, Муҳсинбек Мўминов, Зиёда Қобулова каби кўплаб республикамизда таниқли санъаткорлар иштирокида куй-қўшиқлар, шунингдек вилоят санъат усталари томонидан тайёрланган Она мавзусидаги саҳна кўринишлари байрамга ўзгача шукуҳ бахш этди. Тадбирнинг концерт қисми Озодбек Назарбеков ижросидаги жозибали қўшиқлар билан якунланди.

 “Оналарга эҳтиром” фестивали Марғилон узра порлаган ранг-баранг ва ёрқин мушаклар билан якунланди.





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram