Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
СЎХНИНГ ҚАЙРОҚ МАССИВИДА ЎЗЛАШТИРИЛАЁТГАН ЕРЛАРДА МАЛИНА ПЛАНТАЦИЯСИ БАРПО ЭТИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЖАДАЛЛАШТИРИЛМОҚДА
2023-05-24 19:40:47 119
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Сўх туманининг Қайроқ массивида бўлиб, ҳудудда ўзлаштирилаётган ерларда малина плантацияси барпо этиш жараёнлари боришини кўздан кечирди.
2022 йилда ҳудудда икки кўтармали “Қайроқ” насос станцияси қурилиб, 211 метр баландликка обиҳаёт чиқарилди. Натижада Қайроқ массивидаги 1440 гектардан зиёд яйлов ерлар ўзлаштирилиб, фойдаланишга киритиш имкони яратилди.
Ҳозирда ўзлаштирилаётган майдоннинг дастлабки 200 гектарида малина плантацияси учун майдон ҳозирлаш ишлари якуний босқичга кирди.
Вилоят ҳокими мазкур ҳудудда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Ҳудудни томчилатиб суғориш тизимига кирувчи ҳовузнинг қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш бўйича масъулларга вазифалар юклади. Шунингдек, малина плантацияси учун ажратилган майдонда ҳайдов ишларини жадал олиб бориш, малина қатор ораларига кечки тарвуз уруғини экишга жой ҳозирлаш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram