Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИЛМНИ ҚАДРЛАНГ, ИЛМГА ИНТИЛИНГ! – ВИЛОЯТИМИЗ МАКТАБЛАРИДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-05-25 11:37:18    183

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йил Фарғона вилоятидаги 976 та умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда жами 39 минг 973 нафар 11-синф ўқувчилари ўқув йилини якунига етказмоқдалар. Битирувчиларга муваффақият тилаш мақсадида барча ҳудудларда мактаб ҳаётида муҳим ўрин тутган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари "Илмни қадрланг, илмга интилинг!" шиори остида тантанали тарзда ташкил этилди. Фарғона шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Вилоят ҳокими дастлаб, Президентимизнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Давлатимиз раҳбарининг катта эътиборлари ва ғамхўрликлари натижасида жаҳон андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаш имкониятига эга бўлган ёшларимиз мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишлари, давлатга, жамиятга нафи тегадиган мутахассислар бўлиб етишишларига умид билдирди.

Битирувчиларни қайси касб эгаси бўлишларидан қатъий назар, муттасил ўқиб-ўрганишда давом этишга чақирган вилоят ҳокими, “Миллий қадриятларимизнинг, анъаналаримизнинг, мақол ва ҳикматларимизнинг моҳиятига яхшилаб эътибор берилса, уларда ҳаётда нима яхши, нима ёмон экани ўз ифодасини аниқ топганини кўрамиз. Шунинг учун доим яхши ниятлар қилиш керак. Яхши ниятлар яхши мақсадларга айланади. Ўз устида ишлашдан, илм олишдан, изланишдан ҳеч қачон тўхтамаган, тўғри йўл билан бориб, қатъият билан ҳаракат қилган инсон барча мақсадига етади!” деб таъкидлади.

5-умумий ўрта таълим мактаби Давлат дастури асосида ажратилган 9,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига капитал таъмирдан чиқди ҳамда 480 ўринли янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди. Моддий-техник базаси янада мустаҳкамланди. Албатта, яхши шароитларга эга бўлган мактабда таълим сифати ҳам яхшиланганини таъкидлаш лозим. Ушбу таълим муассасасида 40 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган устоз-ўқитувчи Ҳанифахон Назирова, бугунги кунда таълим-тарбия – Президентимиз эътиборидаги энг устувор масалага, ўқитувчи эса жамиятнинг нуфузли ва обрўли вакилига айланганини қайд этиб, “Қани эди, бундай ажойиб шарт-шароитларда яна 40 йил ишласам эди” деган фикрни билдирди.

Куни кеча вилоятимизнинг Қува туманида бўлиб ўтган асосий фан олимпиадаларининг 4-Республика босқичида Фарғона шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Мадинабону Ҳусанова она тили фанидан иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади. Бугунги тадбирда Мадинабонуга ва унинг устозига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва совғалари топширилди. 

Мактабнинг фаол ўқувчиларига вилоят ҳокимлиги совғаси сифатида китоблар жамланмалари тақдим этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram