Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"ФАРҒОНА ҲЭТК" АЖДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА ПОЛИМЕР ИЗОЛЯТОРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЦЕХИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2023-05-26 12:19:39    450

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ тасарруфида янги замонавий полимер изоляторлар ишлаб чиқариш цехида бўлиб, корхона фаолияти билан танишди.

Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу ишлаб чиқариш линияси, қарийб 5 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида амалга оширилди. Янги цехда йиллик 140 минг дона 5 турдаги полимер изоляторлар ишлаб чиқарилади. Ҳозиргача тўла импорт қилиб келинган ушбу маҳсулотнинг маҳаллийлаштирилиши натижасида Фарғона вилоятида йиллик 3,5 миллиард сўм маблағни тежаб қолишга эришилади. Бугунги кунда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг полимер изоляторларига бўлган йиллик талаби ҳисобга олинса, ушбу лойиҳа 1,5 йилда тўлиқ ўзини қоплайди. Янги цехда 20 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилди.

Янги цехнинг ишга тушиши билан бир қаторда, бугунги кунга келиб корхонадаги мавжуд сип-арматуралар, траверслар ҳамда темир-бетон таянчлари ишлаб чиқариш ҳажми ва тури янада кенгайгани, электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича “Фарғона ҲЭТК” томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларда харажатларни қисқартиришда муҳим аҳамият касб этади.

“Фарғона ҲЭТК” раҳбари Азизбек Сайдалиев билан истиқболдаги мойли ўчиргичларни модернизация қилиш ҳамда 35–110 кВ подстанциялардаги куч трансформаторларини корхонанинг ўзида таъмирлаш лойиҳаларини муҳокама қилган вилоят ҳокими, истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этадиган ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram