Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОНДА ҚУРИЛИШИ ЯКУНЛАНАЁТГАН КУЛОЛЧИЛИК МАРКАЗИ, МЕҲМОНХОНА ВА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗИДАН ИБОРАТ МАЖМУА ТУМАННИНГ ЯНГИ “ТАШРИФ ҚОҒОЗИ”ГА АЙЛАНАДИ

×

 2023-05-26 21:02:45    380

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар, тумандаги инвестиция лойиҳаларининг ижроси билан танишиш мақсадида вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга бугун Риштон туманида бўлди.

Вилоят раҳбари ўрганишлар жараёнида тадбиркор Исломжон Орифжонов раҳбарлигидаги “Чинор плюс-2020” корхонаси томонидан амалга оширилаётган ва қурилиш-жиҳозлаш ишлари якунланаётган Кулолчилик маркази, меҳмонхона ва маиший хизмат кўрсатиш марказидан иборат мажмуа лойиҳасини кўздан кечирди.

Оқер МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу мажмуанинг дастлабки лойиҳа қиймати 35 миллиард сўм деб белгиланган бўлса, лойиҳани амалга ошириш жараёнида киритилган ўзгаришлар ҳисобига бугунга кунда мажмуа қурилишига киритилган инвестиция миқдори 50 миллиард сўмдан ошди. Бу маблағнинг 25 миллиард сўмини Ўзсаноатқурилишбанк кредити ташкил этса, қолган қисми тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига тўғри келади. Лойиҳани қисқа муддатда сифатли якунлаш ва фойдаланишга топшириш учун тадбиркорга яна қўшимча 5 миллиард сўм банк кредити ажратиладиган бўлди.

Тез орада фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган туристик мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн, банкетлар зали ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Ушбу мажмуага ёндош ҳудудда Кулолчилик маркази ҳам барпо этилди. Мажмуада жами 500 га яқин доимий иш ўринлари яратилмоқда.

Вилоят ҳокими ташриф буюрувчилар учун қулайликларни ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram