Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОН КУЛОЛЧИЛИГИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

×

 2023-05-26 22:37:28    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан Риштон туманида кулолчилик соҳасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди, бу соҳада катта муваффақиятга эришган уста кулоллар ҳамда тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Дастлаб Қалайнов МФЙ ҳудудида барпо этилаётган Ҳунармандлар маркази кўздан кечирилди. Лойиҳа қиймати 16,3 миллиард сўм бўлган ушбу марказ, 15 миллиард сўм банк кредити ҳамда 1,3 миллиард сўм вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига қуриб битказилди. Марказ ҳудудидаги 16 та уй-устахона, дастлабки тўловларсиз кредит асосида уста кулоллар оилаларига ажратилди. Марказ бир ой ичида иш бошлаши маълум қилинди.

Вилоят раҳбари шунингдек, “Мингбоши Керамик” кулолчилик кластери томонидан сопол буюмлар ишлаб чиқариш йўналиши бўйича ташкил этилган туризм объекти билан танишиб, Шокир Аҳмаджонов томонидан тайёрланган янги сопол буюмлар коллекциясини кўздан кечирди.

Риштон туманида яшаб меҳнат қилаётган кулолчилик мактабининг етук вакилларидан бири Рустам Усмонов тайёрлаётган маҳсулотлар ўзига хослиги билан ажралиб туради. Вилоят ҳокими уста кулолнинг хорижлик туристлар узилмайдиган уй-музейида бўлиб, кулолчилик соҳасини янада ривожлантириш борасида мулоқот қилди.

Вилоят ҳокими “Said Ceramics” оилавий корхонаси томонидан ташкил этилган "Кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳаси, уй-музейи ва меҳмонхона билан ҳам танишди. Лойиҳа ташаббускорларининг мурожаати билан, ушбу корхона жойлашган кўча асфальтлаб бериладиган бўлди.

Хайрулло Бозоров туман раҳбарлари ҳамда кулолчилик соҳаси вакиллари билан мулоқотларда бугунги кунда бевосита ва билвосита 22 минг нафардан зиёд аҳолини бандлигини таъминлаётган Риштон кулолчилигини янада ривожлантириш, маҳсулотлар билан янги бозорларга кириб бориш ва анъанавий бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш, соҳада банд бўлган аҳоли вакиллари учун меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш борасида ўз фикр ва тавсияларини билдирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram