Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОНЛИКЛАР ПИЛЛА ЕТИШТИРИШ РЕЖАСИНИ ВИЛОЯТДА БИРИНЧИ БЎЛИБ БАЖАРДИЛАР

×

 2023-05-29 10:23:56    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёзёвон тумани пиллакорлари жорий йил пилла етиштириш бўйича шартномавий режани вилоятда биринчи бўлиб бажардилар. 

“Ёзёвон агропилла” МЧЖ билан пилла етиштириш бўйича шартнома тузиб, янги услубда иш ташкил қилган 226 та фермер хўжаликлари ва 600 нафардан зиёд касаначилар томонидан шартномада белгиланган 118 тонна ўрнига, 119,7 тонна “кумуш тола” топширилиб, бу борадаги режа 101,45 фоизга бажарилди. 

Туманда бу йилги мавсумда 2 минг 34 қути ипак қурти асосан инновацион усулда, яъни плёнка остида парваришланди. Пилла етиштиришнинг плёнка усули афзалликлари кўп. Бунда намлик яхши сақлангани сабаб, барг озуқаси исроф бўлмайди. Энг асосийси, анъанавий усулга нисбатан пилла тез етилади. 

Инновацион усул ўз натижасини кўрсатди. “Чиллаки ҳосил” терими вилоятда биринчи бошланди. Етиштирилган пилла салмоқли, баракали бўлди.

Пиллакорларга топширилган пилла учун тарозининг устида килограммига 32 минг сўмдан тўланиши катта рағбат бўлди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram