Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 300 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ АНВАР ОБИДЖОН ХОТИРАСИ ВА ИЖОДИЙ МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-31 16:55:33    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги ва Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирларда шоир ва ёзувчилар, олимлар, Тожикистон, Қозоғистон, Туркия, Миср давлатларидан меҳмонлар, шоирнинг оила-аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Анвар Обиджон севимли болалар адиби, ўзбек адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири эди. Юртимизда сўнгги эллик йилликда бирор бола йўқки унинг ҳикоялари ва шеърларини эшитиб улғаймаган бўлса. У ёзган шеърлар, ҳикоялар ҳар бир ватандошимизнинг хонадонига кириб борди. Анвар Обиджон яратган тимсоллар болаларнинг қаҳрамонига айланди. Шоир ўзидан катта маънавий мерос қолдирди. Умрини ёшларимиз маънавиятини юксалтириш, ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб етишишига бағишлади. Адабиёт йўналишида энг қийин ва заҳматли бўлган болалар адабиёти йўналишини танлаб, унга янгидан руҳ берди, янги даражага олиб чиқди. Ўзбек адабиёти олтин фондини унинг асарларисиз тасаввур қила олмаймиз.

“Она ер”, “Эй, Ёруғ дунё”, “Оловжон ва унинг дўстлари”, “Безгакшамол”, “Аканг қарағай Гулмат”, “Масхарабоз бола”, “Жуда қизиқ воқеа”, “Ерликлар”, “Мешполвоннинг жанглари”, “Аламазон ва Гулмат ҳангомаси”, “Ажойибхона”, “Олтиариқ ҳангомалари”, “Одобли бўлиш осонми?”, “Танланган шеърлар”, “Ўғирланган паҳлавон”, “Баҳромнинг ҳикояси” каби достон, қиссалар, шеърлар, пьесалар ва ҳажвий асарлардан иборат тўпламлар муаллифидир. Унинг “Қўнғироқли ёлғончи”, “Топсанг ҳай-ҳай”, “Қоринботир”, “Тўтиқул” каби асарлари мамлакатимиз театрларида саҳналаштирилган. Адиб 1997 йилда “Шуҳрат” медали, 2011 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

Тадбир иштирокчилари дастлаб Анвар Обиджон қабрини зиёрат қилди.

Олтиариқ тумани маданият саройида бўлиб ўтган “Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал” деб номланган тадбир адабиёт, маънавият байрамига айланди. Унда “Анвар Обиджон ижодиёт ҳафталиги” доирасида ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди. Шоирнинг шеърларидан намуналар ўқилиб, маданий дастур намойиш этилди.

Фарғона давлат университетида “Анвар Обиджон ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо анжуман иштирокчиларига видеотабрик йўллаб, Анвар Обиджоннинг ижодий мероси маънавий тарбияда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов ва бошқалар шоир ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти хусусида сўз юритдилар. Халқаро конференцияда иштирок этган олимлар Анвар Обиджон асарларининг бадиий, маънавий жиҳатларига эътибор қаратди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram