Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


II “БУЮК ИПАК ЙЎЛИ” ХАЛҚАРО ФОЛЬКЛОР МУСИҚА ФЕСТИВАЛИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2023-05-31 23:09:21    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да II “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали якунига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, вилоят Маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Тожибоев иштирок этдилар.

3 кун давом этган фестиваль якунига кўра, Фольклор чолғу ижрочилиги номинацияси бўйича 1-ўрин Қозоғистон Республикасининг “Саялы Сарыағаш” этно-фольклор ансамбли жамоасига насиб этди. Тошкент шаҳар “Нодирабегим” фольклор-этнографик жамоаси 2-ўринни, Қирғизистон Республикаси Қадамжой тумани маданият уйи фольклор ансамбли 3-ўринни қўлга киритди.

Фольклор қўшиқ ижрочилиги номинацияси бўйича вилоятимиз вакиллари ғолиб бўлдилар: Марғилон шаҳар “Чодир-жамол” фольклор-этнографик халқ жамоаси 1-ўрин билан тақдирланди. Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Ойпари” фольклор-этнографик халқ жамоаси 2-ўринга муносиб кўрилган бўлса, Тожикистон Республикаси “Бибихо” фольклор-этнографик ансамбли 3-ўринни қўлга киритди.

Фольклор рақс ижрочилиги номинацияси бўйича Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани “Жўралар” фольклор-этнографик халқ жамоаси эса 1-ўринни қўлга киритди. Бухоро тумани “Мавжи Бухоро” фольклор-этнографик халқ жамоаси 2-ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани “Апсана” фольклор-этнографик жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Ғолибларга пул мукофотлари, фестиваль статуэткалари ҳамда дипломлар топширилди.

Эл севган хонандалар, таниқли ашула ва рақс ансамбллари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга кўтаринкилик улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram