Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ИТАЛИЯ ЎРТАСИДА ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК КЎЛАМИ КЕНГАЙИБ БОРМОҚДА

×

 2023-06-07 18:57:10    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Ривожланган хорижий давлатлар ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириб келаётган Фарғона вилояти, Италия билан ҳам савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтириб бормоқда.

Ўтган йил давомида Италиянинг текстиль пойтахти ҳисобланган Прато шаҳри делегациясининг ҳамда Россияда фаолият олиб бораётган 300 дан зиёд Италия компаниялари уюшмаси – Confindustria Russia вице-президенти Жон Моттанинг Фарғонага ташрифи, итальян ишбилармон доираларининг вилоятимизга бўлган катта қизиқишини кўрсатади.

Италиянинг марказий ҳудуди Умбрияда жойлашган, ўзининг ноёб сополлари ва кошинлик санъати билан дунёга машҳур Дерута шаҳри ва Риштон тумани ўртасида савдо-иқтисодий, туризм ва маданий соҳаларда алоқалар ўрнатилиб, Риштонда замонавий чинни маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди.

Жорий йил май ойида эса Италиянинг Турин Политехника университети ва Фарғона политехника институти ҳамкорлигида вилоятимизда архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда уларда амалий кўникмаларни шакллантириш бўйича ҳамкорликка асос солинди.

2022 йилда Фарғона вилояти ва Италия ўртасидаги ўзаро ташқи савдо айланмаси 14,4 млн. долларни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида бу рақам 6,1 млн. долларга тенг бўлди. 2023 йил январь-май ойларида вилоятимиздаги жами 8 та корхона томонидан Италияга 2,9 млн. долларлик текстиль маҳсулотлари экспорт қилинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram