Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА БАТКЕН ВИЛОЯТЛАРИ ЎРТАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ВА САВДО-ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИЛАДИ

×

 2023-06-08 22:38:55    399

PDF юклаш
Чоп этиш


Қирғизистоннинг Баткен вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Маруфхан Тулаев бошчилигидаги делегация аъзолари Фарғона ва Баткен вилоятлари ўртасида инвестиция ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида кун давомида вилоятимизда бўлишди.

Меҳмонлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Тошлоқ, Олтиариқ, Ёзёвон Қўштепа, Фарғона туманларидаги тўқимачилик корхоналари фаолияти ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Хусусан, Фарғона шаҳридаги собиқ Механика заводи ҳудудида жойлашган “Forestcolor” МЧЖ ва “Ferghana Wonderland textile” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш жараёнлари, гилам ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Ferantep Gilam” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти қирғиз ишбилармонларида катта қизиқиш уйғотди.

Марғилон шаҳридаги “Рашид тех” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспорти кўрсаткичлари, “Марғилон Умар текс” МЧЖдаги пайпоқ ишлаб чиқаришда эришилаётган ютуқлар ҳақида ҳам меҳмонларга маълумотлар берилди.

“Мерфен” МЧЖнинг хориж маҳсулотлари билан нархда ҳам сифатда ҳам бахслашишга қодир пойабзал маҳсулотлари ҳам делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида Фарғона шаҳрида "Uz-Segang" қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган мева ва сабзавотларни саралаш ва қадоқлаш ишлари, Ёзёвон туманидаги балиқчиликни ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган тадбирлар ҳам меҳмонлар эътиборига хавола этилди. Кун давомида қирғиз делегация аъзолари вилоятимиз ҳудудларида кўплаб ишлаб чиқариш марказлари, тўқимачилик корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишларга гувоҳ бўлдилар.

Фарғоналик тадбиркорлар жалб этилган Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида ўтган якуний учрашувда икки томон вакиллари ҳамкорликни кенгайтириш, истиқболли лойиҳаларни биргаликда йўлга қўйиш чора-тадбирлари бўйича келишиб олдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram