Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ЧЭНДУ ШАҲРИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2023-06-09 22:22:48    234

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Чэнду шаҳри Саноат ва савдо федерацияси раисининг ўринбосари Денг Бо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда хитойлик ишбилармонлар томонидан машинасозлик, фармацевтика, электроника ва АйТи соҳаси бўйича Фарғонада келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.

Қабул учун миннатдорчилик билдирган Денг Бо, 21 миллион аҳолиси бўлган Чэнду шаҳри иқтисоди бўйича Хитойнинг тўртинчи йирик шаҳри экани, федерация таркибида 10 мингдан ортиқ ташкилот борлиги, уларнинг ҳар бири йиллик даромади 100 миллион юандан ортиқни ташкил этиши ҳақида маълумотлар берди.

Фарғонага ташрифдан мақсад вилоятимиз ва Чэнду республика бўйсинувидаги шаҳри ўртасида биродар шаҳарлар алоқаларини йўлга қўйиш, федерациясининг ваколатхонасини Фарғона шаҳрида очиш, ақлли шаҳар, ақлли транспорт лойиҳасини тажриба тариқасида биринчилардан бўлиб Фарғонада амалга ошириш ва яна бир қатор лойиҳаларга инвестиция киритиш эканлиги айтиб ўтилди.

Chendu Zhiyuanhui information technology CO., Ltd. юқори технологиялар ишлаб чиқарувчи корхона раҳбари ҳам бўлган Денг Бо, кунига 100 минг аҳоли қатновчи поездларда Фарғона вилояти маҳсулотларини реклама қилиш орқали Хитой бозорига олиб кириш таклифини ҳам билдирди.

Вилоят ҳокими ҳар бир билдирилган таклиф қўллаб-қувватланиши, айтилган соҳалар бўйича ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирди.

Шунингдек, учрашувда Қувасой шаҳрида Чэнду шаҳрининг саноат технопарки ташкил этиш бўйича ҳам таклифлар билдирилди. Яқин кунларда амалий ишларга киришиш бўйича келишиб олинди.

Чэнду Савдо палатаси Чэнду шаҳар қўмитаси ва ҳукумати кўмагида 2021 йилда ташкил этилган нотижорат жамоат ташкилотдир. Ҳозирги кунда уюшманинг 20 га яқин асосчиси бор. 20 та саноат соҳасини жумладан, 14 та илғор ишлаб чиқариш саноатини (интеграл микросхемалар, инновацион дисплейлар, юқори технологияли дастурий таъминот, инновацион дори-дармонлар, юқори технологияли тиббий асбоблар, самолёт двигателлари, саноат учувчисиз учиш аппаратлари, темир йўл транспорти, янги энергия воситалари, янги материаллар, маълумотлар базалари, сунъий интеллект, экологик тоза технологиялар), 5 та замонавий хизмат кўрсатиш соҳалари, 1 та шаҳар замонавий қишлоқ хўжалигини қамраб олади.

Савдо палатаси “Бир макон, бир йўл” стратегиясига киритилган мамлакатларнинг бозорини ривожлантириш учун профессионал халқаро платформа сифатида, чет элдаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлигига хизмат қилади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram