Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК ПИЛЛАКОРЛАР ЗАФАРИ: ШАРТНОМА РЕЖАСИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ!

×

 2023-06-12 09:42:12    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти пиллакорлари томонидан бу йил 41 минг 187 қути ипак қурти парваришланди, 2 минг 397 тоннадан зиёд “кумуш тола” етиштирилиб, режа ортиғи билан бажарилди.

Жорий мавсумда вилоят ҳудудидаги 4968 та фермер хўжаликлари билан 5 та пиллачилик кластерлари ўртасида пилла етиштириш бўйича шартномалар ҳамда фермер хўжаликлари билан 41 050 нафар қурт боқувчилар ўртасида “бир хонадонга бир қути ипак қурти” томойили асосида ички меҳнат шартномалари тузилди.

Ҳар бир килограмм пилла ҳосили учун бу йил 30 минг сўмдан тарози устида нақд пул тўлаб берилди.

Ёзёвон, Бешариқ, Тошлоқ, Ўзбекистон туманлари пиллакорлари биринчилардан бўлиб маррага етиб келдилар. Ўртача ҳосилдорлик вилоятда 60-65 кг ни ташкил этмоқда.

“Кумуш тола” хирмони юксалишида вилоятда ташкил этилган пиллачилик кластер корхоналари – “Нурли тонг силк” МЧЖ, “Beshariq ipagi” МЧЖ, “Dangara ipagi” МЧЖ, “Водил ипак йигирув” ШК, “Uchkoprik ipagi” МЧЖ корхоналарининг ҳиссаси катта бўлди.

Таъкидлаш керакки, 2021-2022 йилларда вилоят ҳудуди бўйлаб жами 13,5 млн. тупдан зиёд тут кўчатлари ўтқазилиб, вилоятдаги жами тутзорлар майдони 3,7 минг гектарга, якка қатор тут дарахти сони 23,8 млн. тупга етказилди. Жорий йил баҳор мавсумида ҳам 2,3 млн. тупдан зиёд тут кўчатлари ўтқазилди. Бу вилоятимизда ипак қурти учун етарли озуқа базаси яратилишига, пилла ҳосили мўл бўлишига замин яратмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram